Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

АПЛдаги "янгилар" ҳақида қисқача

Баҳо:
+ | -

Ушбу мавсум дунёнинг энг кучли чемпионати саналадиган АПЛга қайтган  3 та жамоа мухлисалари учун ўзгача руҳда ўтиши турган гап. Бу клубларнинг олдига қўйган энг муҳим юқори двизионда жон сақлаб қолиш десак, адашмаган бўламиз. Бугун янги мавсумда катта эҳтимол билан АПЛда қолиш учун кураш олиб борадиган «янгилар» билан қисқача таништириб ўтамиз.

«Норвич Сити»

Бу клубни чинакам АПЛдаги немис жамоаси деб атасак бўлади. Гап шундаки, бу жамоанинг бош мураббийи германиялик бўлибгина қолмай,  клуб таркибида нақд 10 та немис футболчиси тўп суради. Жамоа бош мураббийи «чампионшип»даги ғолибликдан сўнг,  ўз услубига ва футболчиларга содиқ қолишга қарор қилди ва элитада ҳам айнан шу йигитлар билан иштирок этадиган бўлди.
Олий двизионга қайтган 3 та клуб орасида «Норвич»нинг жон сақлаб қолиш имконияти бироз кўпроқ. Сабаби, «Норвич» бошқа клублар сингари юқори двизионга чиқиши билан бирин кетин футболчилар сотиб олмади ва «Чемпионшип»да ғолиб бўлган таркибни маҳкам ушлаб қолди. Энг қизиғИ шундаки, клубнинг ўйинини кучайтириш мақсадида (эркин агент) Дрмичдан бошқа каттароқ трансферни амалга оширмади. Клуб янги мавсумда тўлиқ ўз футболчиларга суянган холда тўп суриши аниқ. Бу қарор клубнинг жамоавий ўйинини янада кучайтириши ва ички муҳитнинг аъло даражада бўлишини таъминлайди.

«Шеффилд Юнайтед»

Ўтган мавсумда «Чемпионшип»да чинакам шов-шув кўтарган клуб мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади ва элитага тўридан-тўгри йўл олишга муваффақ бўлди.Энг қизиғи шундаки, клуб «Чемпиошип»даги энг  кичик бюджетга эга бўлишига қармасдан, ўта маҳоратли мураббийнинг сайи ҳаркатлари эвазига АПЛда тўп суриш бахтига муяссар бўлди.
«Шеффилд Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Крис Уайлдер ўтган мавсумда Ангилиянинг энг яхши мураббийи деб топилганидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак. Қаҳрамонимиз сўровномада Гвардиола ва Клоппни ҳам ортда қолдириб ғолиб чиққани унинг чинакам мутахассис эканлигини билдиради. Бу жамоада асосан Шотланд, инглиз, ирланд ва уэлслик футболчилар тўп суради. Британиялик йигитлардан ташкил топган клуб  жисмоний устунлик эвазига «Чемпионшип»да ажойиб натижа кўрсатишга муваффақ бўлди. Умуман олганда, клуб АПЛга қайтган бўлсада, бирорта катта ҳаридни амалга оширмади. Катта эҳтимол билан бу жамоа АПЛни тарк этиши кутилмоқда. Шундай бўлсада, Крис Уайлдер «нимадир» ўйлаб топиши ҳеч гап эмас!

«Астон Вилла»

АПЛга қайтиш йўлида «Вест бромвич» ва «Дерби» сингари жамоалар билан бўлган дахшатли ўйинларда ғолиб бўлган жамоанинг трансфер сиёсати «Шеффилд Юнайтед»никидан кескин фарқ қилади.

«Астон Вилла» янги мавсумни таркибдаги катта ўзгаришлар билан бошлашга қарор қилди. Бир қарашда, бу тўғридек кўрингани билан қисқа муддат ичида бир нечта футболчилардан кучли жамоа тузишнинг иложо йўқ. Сўзимизга ўтган мавсумда трансферларга жуда катта пул сарфлаган бўлсада, АПЛни тарк этган «Фулҳем» яққол мисол бўла олади.
«Астон Вилла» янги мавсум олдидан трансферлар учун нақд 148 миллион евро сарфлади.

Жамоа дарвозабонларни инобатга олмаса, ҳар бир позиция учун футболчи ҳарид қилди ва АПЛга чиқиш учун катта меҳнат қилган йигитларни четга суриб ташлади. Бундай қарор қанчалар ўзини оқлаши номалум. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:09, 13.08.2019.
Ўқилди: 6171 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.