Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+1 | -

Ушбу мавзудаги сўнги янгиликларни тақдим этишда давом этамиз.

«Интер» ва «Фиорентина» футболчи алмашмоқчи

“Италиянинг икки клуби «Фиорентина» ва  «Интер» ўзаро келишган ҳолда ўйинчи алмашинувини амалга оширишни режа қилмоқда”,-деб хабар бермоқда   «Sky Sport» нашри

«Интер» «Фиорентина» ҳимоячиси Кристиан Бираги билан қизиқаётган бўлса, «Фиорентина» ўз футболчиси эвазига Далбертни таркибига қўшиб олишни истамоқда.

Ҳозирда клублар ўзаро келишувни амлага оширишга жуда яқин келишди. Агарда футболчилар янги клублари билан шахсий шартнома борасида келишувга эришса, ҳафта охирида трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.

«ПСЖ» Дибалани қўлга киритмоқчи

Турин супер клуби ҳужумчиси Паоло Дибала «ПСЖ» эътибор марказида тургани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Бу трансфер тобора амалга ошиши эҳтимоли ошиб бормоқда.
Гап шундаки, Дибала бугун ўз агенти билан клубдаги келажаги борасида келишиб олиши ҳақида ўз ижтимоий тармоқларида пост қолдирган эди.

Футболчи Саррининг ўйин услубига мос келмаётгани боис клубни тарк этиши мумкин. Париж клуби футболчи учун йилига 12 миллион евро маош белгиланган 5 йиллик шартнома таклиф қилишга ҳам улгурди. Воқеалар ривожи шу кунларда аниқ бўлиши кутилмоқда.

«Реал Мадрид» Каземирога шартнома тайёрламоқда

«Mundo Deportivo» нашри тарқатган хабарлага қараганда, трансфер ойнаси ёпилгач, «Реал Мадрид» марказий ярим ҳимоячиcb Каземиро билан шартноман узайтирмоқчи.

Зидан ва раҳбрият футболчининг ўйинидан мамнун эканлигини ва футболчи билан узоқ йиллик шартнома тузишга тайёргарлик бошланганлиги борасида расмий баёнот билан чиди.

Бразилиялик футболчининг клуб тузган шартномаси 2021-йилда ўз якунига етади. «Реал Мадрид» ўз ўйинчисига 3 йиллик шартнома таклиг қилиши кутилмоқда.

Перишич Мюнҳенда

Мюнҳеннинг «Бавария» жамоаси Хорватия терма жамоаси етакчси Перишични ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди.

Футболчи кеча «Интер»нинг ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборди ва Мюнҳенга учиб кетди. Агарда шахсий шартнома борасида келишув амалга ошса, Перишич тибиий кўрикдан ўтади.
«Бавария» футболчини 20 миллион евро тўлаб сотиб олиш шарти билан 5 миллон евро эвазига ижарага олмоқчи. «Интер» хорватиялик футболчидан иложи борича тезроқ қутулишни ният қилмоқда. Гап шундаки, клубнинг янги устози Антонио Конте Перишни ўз режаларида йўқ эканлиги ҳақида бир неча бор расман эълон қилди.

«Ювентус» ўз услубида

Туриннинг «Ювентус» жамоаси ўз услибида футболчиларни таркибга қўши олишда давом этмоқда.

Шу кунларда «Реал Мадрид» жамоасининг нишонида турган Кристиан Эриксон кейинги мавсумда «Юве» футболчисига айланиши мумкин. Гап шундаки, «кекса сениора» Эриксонни эркин агент сифатида қўлга киритишни режалаштирмоқда ва даниялик футболчи билан шартнома борасида илк музокараларни ўтказган.

Агарда футболчи январь ойига қадар «Тоттенҳем» билан шартномасини узайтирмаса, Турин жамоаси билан келишиб олишга ҳақли. «Тоттенҳем» Эриксонни клубда энг катта маош олувчи футболчига айлантиришга урунаётган бўлсада, футболчи катта эҳтимол билан қишда бошқа клуб сафига ўтишга розилик билдиради.

Шунингдек, футболчини эркин агент сифатида «Атлетико Мадрид» ва «ПСЖ» жамоалари ҳам ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:17, 13.08.2019.
Ўқилди: 11882 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.