Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родриго Гоэс жароҳат олди.
18 ёшли футболчи ўнг оёқ мушакларидан жароҳат олди. У “Культураль Леонесо”га қарши ўртокли ўйинини, шунингдек Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Сельта”га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Родриго мадридликлар сафига “Сантос”дан 45 млн еврога ўтганди.