Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Футзал. АГМК бронза медалини қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Таиландда бўлиб ўтаётган футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 3-ўрин учун баҳси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг АГМК ва Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" клублари майдончага чиқишди.

Александр Петров шогирдлари биринчи бўлимни юқори темпда ўтказиб, танаффусга қадар 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишди.

Вакилларимиз иккинчи бўлимда ҳам вазиятни назорат қилишаётган эди, аммо кутилмаган автогол ҳисобнинг қисқаришига олиб келди. Бундан руҳланган вьетнамликлар яна иккита гол уриб, олдинга ўтиб олишди — 3:4.

Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида АГМК қийинчилик билан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Орадан кўп ўтмасдан "Тай Сон Нам"нинг япониялик легионери Казуя Шимицу Рустам Умаров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.

Баҳснинг сўнгги дақиқаларида Петров майдонда ўйновчи-дарвозабонни туширди. Ўйин тугашига 4 сония қолганида яша Шимицу олмалиқликлар дарвозасига забт этиб, ўйинга нуқта қўйди.

Шу тариқа, АГМК Осиё чемпионатининг бронза медалини қўлга киритиши мумкин бўлган ўйинда имкониятни бой бериб қўйди.

Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати, 3-ўрин учун ўйин
АГМК (Ўзбекистон) - "Тай Сон Нам" (Вьетнам) 4:6 (3:1)
Голлар: Усмонов (1), Одилов (2), Ропиев (6), Чориев (34) — Шимицу (5, 37, 40), Ҳамроев (24-автогол), Пхи (27), Хой (28)
АГМК: 1.Рустам Умаров (сардор), 2.Аббосбек Ўлмасбеков (дарвозабон), 3.Машраб Одилов, 10.Акбар Усмонов, 12.Даврон Чориев, 14.Анасхон Раҳматов, 4.Ихтиёр Ропиев, 5.Илҳомжон Ҳамроев, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Даврон Валижонов, 11.Темур Бердиев.
"Тай Сон Нам": 1.Хо Ван (дарвозабон), 2.Нгуйен Ван Хуй (дарвозабон), 3.Ли Куок Нам, 4.Пхат, 5.Алиреза, 6.Хоа, 7.Нгуйен Дуй, 8.Нгуйен Три, 9.Тран Тай Хуй, 10.Тунг, 11.Тран ван Ву, 12.Шимизу, 13.Дунг, 14.Тон Пхи.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:28, 17.08.2019.
Ўқилди: 7938 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.