Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Россия чемпионатидаги янги номлар

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум олдидан Россия клублари бир нечта катта траснферларни амалга оширишга муваффақ бўлишди. Энг қизиғИ шундаки, бу трансфер ойнаси чоғида рус клублари номдор футболчиларга эмас, келажаги порлоқ йигитларга катта урғу беришмоқда. Бугун РПЛда тўп сурувчи янги номлар билан таништириб ўтамиз.

Малком – «Зенит» 40 миллион евро

«Барселона» жамоасида асосий таркибдан жой олиш мушкул. Боз устига ҳужум чизиғидан. Шундай бўлсада, бразилиялик футболчи Каталонияда йўқолиб қолмади. Месси, Суарез, Дембеле сингари супер ўйинчилар билан бир жамоада қисқа муддат тўп сурган бўлсада, ўзи учун улкан тажриба ортира олди.
Унинг «Зенит» жамоаси учун катта фойдаси тегиши аниқ. Ҳужумкор футболчи ватандоши Ҳалк сингари клубнинг чинакам етакчисига айланиши таҳмин қилинмоқда. Бундан ташқари, жамоа янги мавсум олдидан ЕЧЛда муваффақияли иштирок этишни олдига мақсад қилиб қўйган, ва бу ишда Малкомдан умид катта. Бразилиялик футболчи иккита қанотлардан ҳам ҳужум уйиштиради ва марказий ҳужумчилар учун бош сўзналарни яратиб бера олади. Бу ўз навбатида Азмун ва Дзюба учун марказга яқин ўйнашга имкон беради. Умуман олганда, Малком «Зенит»нинг ўйин услубига мос тушиб кетишига ҳеч кимда шубҳа бўлмаса, керак.

Николо Влашич – «ЦСКА» 16 миллион евро

«Эвертон» сафида заҳирада отиришдан чарчаган хорват Москванинг «ЦСКА» клубига ижара асосида келиб қўшилган эди. Ўган мавсумни жуда кўтаринки кайфиятда ўтгазган футболчини клуб ўз сафида олиб қолишга қарор қилди ва унинг трансферини 15,6 миллион евро эвазига сотиб олди.

Влашичнинг ўйин услуби ҳудди Модрични эсалтиб юборади. У марказда жуда фаол, ҳимоячиларга доиммо ёрдам берсада, ҳужумни сира унутиб қўймайди. Футболчи ўтган мавсумни шу қадар кўтаринки кайфиятда ўтказдики, деярли ҳар турдан сўнг рамзий терма жамоада пайдо бўла бошлади. Уни клубда олиб қолган «ЦСКА» янги мавсум олдидан анча кучайиб олди, десак адашамаган бўламиз.

Максимилан Филипп – «Динамо Москва» 20 миллион евро

«Боруссия Дортмунд» клубидан 20 миллион евро эвазига сотиб олинган ҳужумчидан «Динамо» клуби мухлисларнинг умиди катта.
Филипп «Бориссия Дортмунд» сафида ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Жуда совуққон ва минимум вазиятлардан унумли фойдалана оладиган йигит «Динамо»нинг ўйин сифатини ошира оладиган даражада иқтидорли. Ҳозирда бутун Россия Малкомнинг трансферини борасида сўзлаётган бўлсада, энг фойдали трансфер аслида Филиппнинг «Динамо» сафига ўтгани бўлди. Бу мавсумда фуболчи ўзини тўлиқ намойиш эта олса, тўпурарлар пойгасида Шомуродов билан баҳслаша олади.

Гус Тил - "Спартак" 18 миллион евро

Москванинг яна бир номдор жамоаси «Спартак» бу мавсумда трансферларга катта урғу берганидан хабарингиз бор. Жамоа бир нечта кучли футболчилар билан шартнома тузишга муваффақ бўлди.

Улар қўлга киритган футболчилар орасида Гус Тилнинг борлиги кишини қувонтиради.
Голландиянинг «Аз Алкмар» клубидан 18 миллион эвазига ҳарид қилинган футболчи жамоанинг ўйин сифатини белгилаб бериши турган гап. Гус майдонни яҳши кўради ва жамоадошларини тўп билан таъминлаб туришда жуда фаол. Бундан ташқари иккинчи қаватда ўйнаш борасида чинкам профессионал.  РПЛнинг илк ўйинларидаёқ футболчи мухлисларнинг ишончини оқлашни уддасидан чиқди. Энг асосийси, у ёш ва катта ғалабаларга чанқоқ. Москва клуби бу мавсумда номдор футболчиларга эмас, иқтидорли йигитларга суянишга қарор қилгани қувонарли ҳолат. Гус Тил мавсум кашфиёти бўлиши ҳам ҳеч гап эмас. Унинг ўйинларини кузатишда давом этамиз.

Реми Кабелла – «Краснодар» 12 миллион евро

 

12 миллион евро «Краснодар» жамоаси учун рекорд сумма бўлмасда, анчагина катта сума эканлигни ҳеч кимга сир эмас. Шундай бўлсада, клуб ўз ўйинини яҳшилаш мақсадида Кабеллани ҳарид қилишга қарор қилди. Футболчи жамоанинг ҳужумларини ташкиллаштиришда фаол бўлиши кутилмоқда.

РПЛнинг илк турларидаёқ ўйинни ўз қўлига олишни уддалдаган француз, оз фурсатдан сўнг, чинакам етакчига айланиши лозим. Кабеллия қанотларда ва марказда чаққон ҳаракар ёрдамида ўйининг тезлигини кўтариб бера олади. Бундан ташқари, футболчи ажойиб теҳника эгаси. Унинг майдонда бўлиши «Краснодар» футболчилари учун бош зоналарнинг кўпайишини таъминлаб бермоқда. Умуман олганда, Кабелла янги мавсумда жамоаси учун катта наф бериши турган гап.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:23, 17.08.2019.
Ўқилди: 8982 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.