Швейцариялик ҳимоячи фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.
Ҳозирда Стефан Лихтштайнер Лондоннинг "Арсенал" клуби билан шартнома муддати тугаганидан сўнг эркин агентга айланди.
Fussbаll24.de хабарига кўра, швейцариялик ҳимоячи яқин кунларда "Аугсбург" футболчисига айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёзда немис клуби "Ренн" дан Чехия терма жамоаси дарвозабони Томас Кубекни сотиб олган эди.