«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду АҚШлик модель Кэтрин Майоргага пул тўлаганини тан олди. Эслатиб ўтамиз, бу аёл футболчини ўзини зўрлаганликда айблаган эди.
TMZ тарқатган хабарга кўра, Роналду Майоргага 375 минг доллар миқдорида пул тўлаган, аммо уни зўрламаган. Пул Кэтринга улар ўртасидаги муносабатни ОАВда муҳокама қилмаслик учун тўланган. Аёлнинг таъкидлашича, Роналдудан пулни 2010 йилда олган.
«Роналду Майоргага 375 минг доллар пул тўлаган ва иккала томон ўша оқшомдаги воқеаларни ошкор қилмасликка келишишган», – дея ёзилган Роналду иши бўйича ёзилган ҳужжатларда.
Аввалроқ Криштианудан мазкур иш бўйича айлов олиб ташлангани ҳақида маълумот тарқатилган эди.