«Ювентус» расмий сайти клуб бош мураббийи Маурицио Саррининг соғлиғи борасида расмий баёнот тарқатди.
Манбага кўра, 60 ёшли мутахассиснинг ўпкаси шамоллаган (пневмония). Шу боис, у жамоанинг бугунги машғулотида иштирок этмаган. Сарри соғайиши учун даволаниш курсини ўташи лозим.
Аввалроқ италиялик мураббий бир кунда 60та сигарет чекишини тан олган эди.