Каталониянинг энг катта RAC1 радиоси спорт янгиликлари эфирида "Барселона" бразилиялик ҳужумчи Неймарни жамоага қайтаришда ижобий натижаларга эришгани ҳақида хабар берди.
Манбанинг сўзларига кўра, «кўк-анорранглилар» ва «ПСЖ» ўртасидаги музокаралар сўнгги кунларда муваффақиятли кечди.
Клуб битим тўлиқ якунланишига ҳали яқин эмаслигини тан олади, аммо Неймарни клубнинг янги футболчиси сифатида эълон қилишга ҳозирлик кўрмоқда.
Таъкидланишича, Неймар аллақачон Каталония клубига қайтишига бағишланган махсус видео олган.
Унда бразилиялик 2017 йил ёзида клубни тарк этгани учун узр сўрагани ва жамоадан нима учун кетгани сабабларини ҳамда нима учун "Барселона"га қайтишга қарор қилгани ҳақида cўзлаб беради.
"Барселона" аллақачон Nike билан боғланиб, мухлисларнинг юқори талабларини қондира оладиган Неймар номи ёзилган футболкаларнинг биринчи партиясини ишлаб чиқаришни сўради.
Катта эҳтимол билан Неймар "Барселона"да 7 рақамни олади.
Манбанинг қўшимча қилишича
"Барселона" ва ПСЖ Неймарни 2020 йил ёзида сотиб олиш учун товон пули 170 дан 180 миллион еврогача ўзгариши ҳақида келишиб олишди.
Эндиликда клублар бразилиялик футболчининг бир йиллик ижара нархини келишиб олишга ҳаракат қилмоқдалар.
"Барселона"нинг биринчи таклифи 10 миллион еврони ташкил этган эди, аммо ПСЖ бу таклифни рад этди ва ижара учун 50 миллион евро талаб қилмоқда.
"Барселона" ижара суммасини туширишга ҳаракат қилади.