Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

ФИФА симуляция қилган футболчини жаримага тортади. Ўзбекистонга ҳам бу керакми?

Баҳо:
+ | -

Футбол йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Шу билан бирга футбол қоидалари ҳам такомиллашиб, янгилаб борилмоқда.

Охирги йилларда ФИФА футбол ўйини жозибасига таъсир қилувчи омилларга қарши кураш олиб бормоқда ҳамда қуйидаги ҳолатлар учун футболчиларни молиявий жаримага тортмоқда.

- Симуляция (муғомбирлик);

- Ўйин вақтини атайин чўзиш;

- Ҳакамнинг қарорига сўз ёки ишоралар билан эътироз билдириш.


Ўзбек футболида ҳам бундай вазиятлар кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Масалан, ғолиб бўлаётган жамоа дарвозабони тўпни ўйинга киритиш пайтида атайин вақт чўзса, оддий мухлисга бу ёқадими? Ёки футболчи пенальти ишлайман деб рақиб жарима майдони ичида актёрлик ишлатиб йиқилиб тушаверса бу футболга фойда келтирадими? Ёки бўлмаса Суперлигада ишлаётган маҳаллий ҳакамлар билан ҳар бир баҳсли вазиятда тортишадиган футболчилар эртага терма жамоаларимиз сафида халқаро ўйинларда иштирок этишса ва чет эллик ҳакамлар билан шундай қилиб жамоамизни оғир аҳволга солиб қўйишса, бу бизга панд бериб қўймайдими?

Шу боис ҳам футбол жамоатчилиги томонидан юқоридаги ҳолатлар учун Ўзбекистонда ҳам футболчиларни молиявий жаримага тортиш таклифи ўртага ташланмоқда.

Хўш, сизнингча Ўзбекистонда ҳам ФИФА қабул қилган қоидани татбиқ этиш тўғри бўладими ёки йўқ? Фикрларингизни ёзиб қолдиринг.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 17:59, 21.08.2019.
Ўқилди: 3586 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.