Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли 2-0 Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб 0-0 Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол 3-1 Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта 1-1 Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар - Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -


Роналду Месси билан алоқолари ҳақида нималар деди

Португалиялик футболчи мавсум олдидан кўплаб нашрлар учун интервью беришда давом этмоқда. Гап шундаки,  футбол оламидаги энг талаб катта бўлган футболчи бўлгани боис у  билан интервью уюштириш катта машаққат талаб этади. Шу сабабли, Кришнинг Европа нашрларида эълон қилинаётган интервьюларининг бирортасини ўтказиб юбормасликка ҳаркат қиламиз.  

Куни кеча қаҳрамонимиз «TV I» канили учун махсус интервью берди. Суҳбат қисқа бўлсада, кўпчиликни қизиқтирган саволларга футболчи жавоб бериб ўтди. Қизиқарли маълумотни сизлар учун таржима қилдик.

Қачон якунлаши борасида…

Ғалаба мен учун жуда муҳим ва қадрли. Шундай бўлсада, агар эртага ғалаба қозона олмасаv, ҳаёт тўхтаб қолмайди. Энг муҳими мотивацияни сақлаб қолиш. Агар мотивацияни сақалаб қолишни уддалай олмаганимда аллақачон футболдан кетган бўлар эдим. Балки бу кейинги йилга тўгри келар? Балки, 40 ёшгача тўп сурараман. Тўғриси Кариерамни қачон якунлашимни билмайман. Шуниси аниқки, мен ўша кун келгунига қадар футболдан лаззат олишда давом этаман ва ҳар куни ғалаба қозониш ишқида ёнавераман. Мен ҳар куни тонгда айнан шу ҳисни яна ҳис этиш учун ўрнимдан тураман. Меҳнат мен учун ҳамма нарса!
Бир эътибор қаратинг! «Нобел мукофоти» соҳибларининг барчаси иқтидорли бўлгани учун эмас, тинимсиз меҳнат ортидан ҳаётда ниманидур исботлай олганлар! Ўзим учун фақат футболчилардан наъмуна олмайман. Мен завқланиб кузатиб борадиган бошқа спорт вакиллари талайгина топилади.

«Реал Мадрид»дан кетиш ҳақида

Бу осонлик билан бўлгани йўқ. Нега дейсизми? Мен Мадридда 9 йил яшадим. Кариерамнинг 60 фоизи айнан шу клуб ва шу шахарда ўтди. 17 та совринни қўлга киритидим ва футболчи сифатида ўсишга эришдим. Мен ўзимни синаб кўришни истадим ва Туринга айнан шу мақсадда келдим. Бу ерда ўзимни яҳши ҳис қиляпман ва янги ғалабаларга ҳар доимгиданда чанқоқман.
Мадриддан кўчиб кетишимиз оғлимга жуда оғир таъсир қилди, сабаби унинг барча дўстлари айни Мадридда эди. Мен уни кетишим ҳақидаги хабага ойлаб тайёрлаб бордим. Аввалига у кетишимга ишонмаган эди.  Мадрид мен учун жуда қулай имкониятларни яратиб берди. Мен «Реал Мадрид» мухлислари ва Мадрид шахридан минаддорман.

Янги жамоа, янги шахар, ўзгача чемпионат

Энг қизиғb мослашиб кетишимиз учун жуда оз фурсат талаб этилди. Ўғлим эндиликда 4 та тилде мендан яҳши сўзлашяпти.

Суд, айбловлар ҳақида

Тан оламан ўтган мавсум мен учун энг оғир ўтган мавсум сифатда хотирамда абадий қолади.
Биласизми нега мен учун оғир отди? Гап шундаки, менга шубҳа билан қарашлари, жуда оғир ботди. Менинг 4 та фарзандим бор. Улар ҳудди мен каби катта босимни енгиб ўтишларига тўғри келди. Айниқса 9 ёшли қизалоғим мен билан бирдек оав томонидан тарқатилган ёлғон хабарлардан кўнгли ориди. Энг ачинарлиси атрофимдаги инсонларнинг аксарияти мени ноўрин айблашди. Шунга қарамасда, яқинларим айбсиз эканлигимга заррача шубҳа қилишмади. Айбсиз эканлигим исботлангачгина оилам енгил тин олди. Оилам мен билан оғир дамларда елкама-елка турганидан фахрланаман.

Месси ва рақобат ҳақида

Лео Мессининг кариерасини кузатганим сари завқланаман. У мен Испаниядан кетганимда нимлар деганидан хабарингиз бор. Менсиз у муаммоларга дуч келганини яшириб ўтирмаган эди.  Гап шундаки, иккимиз ўртамизда ажойиб қарама-қаршилик мавжуд эди! Бунақаси фақатгина футболда юз бермайди. Майкл Жорданнинг ҳам кўплаб кучли рақиблари бўлган. Бундай соғлом рақобат спортнинг янада оммалашиши учун ҳизмат қилади.  Мен эришган ютуқларнинг барчасида Мессининг ҳизматлари катта. У эришган ютуқларда эса менинг ҳизматларим алоҳида ўрин тутади. Қачонки мен совринни қўлга киритсам, у бундан руҳланади ва яна курашга киради. Агарда Лео соврин ютса, мен ҳам ҳудди у каби яна курашга қайтавераман.  Биз Лео билан профессионал даражада алоқа қиламиз, сабаби 15 йил давомида иккимиз ҳам бир ҳил ҳиссиёт оғушида тўп сурдик. Ўйлаб қарасам, у билан бирор маротаба тушлик қиолмаган эканмиз. Келажакда бу хатони тўғрлаш учун иккимизда ҳам етарлича вақт мавжуд.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:38, 22.08.2019.
Ўқилди: 3083 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мареска "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади [2896]

От изини той босар: ўзбек боксининг ёш авлоди ҳам жаҳонда етакчи! [2751]

«Умид қиламизки, улар бу воқеадан сабоқ чиқаришди». Хитой медиакорпорацияси Мбаппенинг узр сўрашига жавоб берди [2263]

Каннаваронинг укаси Ўзбекистон МТЖ сабаб Италия клуби билан шартнома имзолай олмади — ОАВ [2120]

Насри: «Месси менинг рейтингимдаги энг яхши ўнликка кирмайди» [1987]

«Олтин тўп» соҳиби Ҳарри Кейн 24 миллион евролик қаср қурмоқда. Ҳатто Роналдуда ҳам бундай ҳашамат йўқ! [1779]

Ямал бир ҳафта давомида Кейн «Олтин тўп»ни қўлга киритишини ҳис қилган [1698]

Невилл "Манчестер Юнайтед"нинг Кэррик бўйича қароридан ҳайратда [1566]

Мбаппе сабаб Ла Лига Хитой билан шартномадан 400 млн евро йўқотиши мумкин [1560]

"Барселона" 100 миллион еврога баҳоланаётган ҳужумчига қизиқмоқда [1413]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик