Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Бокс. Грознийдаги халқаро мусобақада 2та олтин ва 6та бронза медали қўлга киритилди

Баҳо:
+ | -

Россия Федерациясининг Грозний шаҳрида бокс бўйича Аҳмат-Ҳожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз якунига етди. Келаси ой бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан аввал ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажариб берган мусобақа терма жамоамиз учун 2 та олтин ва 6 та бронза медали билан якунланди.

Кеча финал жангида рингга кўтарилган Шунқор Абдурасулов (-60 кг) россиялик рақиби Магомед Шамсаев устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Айболди Дауренулини биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратиб, ажойиб ғалабага эришди.

Грозний турнирида шоҳсупага кўтарилган вакилларимиз рўйхати:

Олтин медаль:
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
+91 кг: Баҳодир Жалолов

Бронза медаль:
-52 кг: Фозилжон Абдумуродов
-64 кг: Элнур Абдураимов
-75 кг: Баҳром Фозилов
-81 кг: Козимбек Мардонов
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов
+91 кг: Обиджон Тоҳиров

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:40, 24.08.2019.
Ўқилди: 3431 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик