Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

АПЛ. «Арсенал» «Энфилд»дан қуруқ қўл билан қайтди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 3-тури доирасида марказий ўйин "Энфилд" стадионида бўлиб ўтди. "Ливерпуль" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Учрашувдаги ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди, агар лондонликлар биринчи бўлимдаги имкониятлардан фойдалана олишганида. Мезбонлар дастлабки 45 дақиқаликда рақибга гол уриш 2та имкониятни тақдим этишди. Адриан олдинга чиқиб, тўпни тепиб юборишда хатога йўл қўйди, аммо тўпни эгаллаб олган Обамеянг бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. "Канонирлар"нинг янги ҳужумчиси Николя Пепе эса яккама-якка вазиятда "Ливерпуль" посбонини доғда қолдира олмади.

Мерсисайдликлар ҳам биринчи таймда имкониятларга эга бўлишди. Баҳснинг 41-дақиқасида келиб мезбонлар "стандарт"дан ҳисобни очишди. Бурчакдан етказилган узатмани Матип бош билан меҳмонлар дарвозасига жойлаб қўйди.

"Ливерпуль" иккинчи бўлимни анча фаол бошлаб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Дастлаб Давид Луис ўз жарима майдони ичида Салоҳнинг футболкасидан тортиб қолгани учун пенальти белгиланди. Мисрлик футболчи бу имкониятдан самарали фойдаланди. Орадан кўп ўтмасдан Муҳаммаднинг ўзи "дубл"ни расмийлаштирди. Салоҳ Давид Луисни алдаб ўтиб кетиб, жарима майдонига кириб борди ва чап оёқда олис бурчакни аниқ нишонга олди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида лондонликлар йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутулиб қолишди. Обамеянг томонидан етказилган узатмани Лукас Торрейра 11 метрли нуқта устида қабул қилди ва зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.  

Шу тариқа, "Арсенал"нинг "Энфилд"даги ғалабасиз ўйинлари сони 9тага етди. "Ливерпуль" эса 9 очко билан пешқадамлик қилишда давом этади.

Англия премьер-лигаси, 3-тур
"ЛИВЕРПУЛЬ" - "АРСЕНАЛ" 3:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 41 Матип, 2:0 – 49, пенальти Салоҳ, 3:0 – 58 Салоҳ, 3:1 – 85 Торрейра.
Ливерпуль – Адриан, ван Дейк, Александер-Арнолд, Робертсон, Матип, Вейналдум (Милнер, 69), Фабиньо, Хендерсон, Мане (Окслейд-Чемберлен, 77), Фирмино (Лаллана, 86), Салоҳ.
Арсенал – Лено, Монреаль, Давид Луиз, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Гендузи (Мхитарян, 86), Жака, Себальос (Торрейра, 61), Уиллок (Ляказетт, 81), Пепе, Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Давид Луиз (48), Фабиньо (90), ван Дейк (90+3)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:20, 24.08.2019.
Ўқилди: 3854 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5373]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [4159]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3347]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2556]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2452]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2230]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2068]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2057]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1732]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1647]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик