Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукндаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

«Барселона» украиналик футболчини ижарага олмоқчи

Католониянинг «Барселона» жамоаси «Леганес» клуби ҳимоячиси Василий Краветс билан қизиқиб қолди.

22 ёшли футболчининг ўйинлари анчадан бери «Барселона» скаутлари томонидан кузатилиб борилаётган эди. «Барса» украинлик футболчини иккинчи жамоаси учун ижарага олишни режалаштирмоқда. Василий «Сегунда»да ўзини кўрсата олса, мавсум ўртасида уни асосий таркибга олиш режалаштирилган.

Шунингдек, Василий Кравец борасида «Леганес» клубига, «Сарагоса», «Малага», ва «Луго» жамоалари томонидан ҳам таклифлар келиб тушганн

«Манчестер Юнйтед» янги дарвозабонни нишонга олди

«The Sun» нашри тарқатган хабарларга қараганда, «Манчестер Юнайтед» жамоаси скаутларининг 80 фоизи Давид Де Хеанинг ўринбосарини изламоқда.

Жамоани эркин агент сифатида тарк этиши кутилаётган кипперга муносиб издош топпиш мақсадида иш олиб бораётган скаутларнинг эътибори Загребнинг «Динамо» жамоаси дарвозабони Доминик Ливаковичга тушиб қолди. «Қизил иблислар»нинг скаутлари футболчининг ўйинларини майдондан кузатишга ҳам муваффақ бўлишди ва Доминикни энг муносиб номзот сифатида тавсия қилишди.

«Манчестер Юнайтед» испаниялик посбон билан шартномани узайтириш борасида сўнгги таклифни беришни режа қилмқода. Агарда Давид ўз сўзидан қайтмаса, Ливакович кейинги мавсумда «қизил иблислар»нинг асосий дарвозабони бўлади.

Эсалтиб ўтамиз, Ливакович билан «Ливерпуль» жамоаси ҳам қизиқиб қолган, бироқ Загреб клуби ўз дарвозабонини 20 миллион евродан камига сотмаслигини билгач, шаштидан қайтган эди.

«ПСЖ» «Боруссия Дортмунд» ҳимоячисини кўзламоқда

«Paris United» нашри тарқатган хабарларга қараганда, ПСЖ трансфер ойнаси ёпилиши олдидан «Боруссия Дортмунд» қанот ҳимоячиси Рафаэл Геррейрони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бугун Париж клуби спорт директори ва футболчининг агенти ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Томонлар шахсий шартнома борасида келишувга эришса, ўша куниёқ ПСЖ Дортмунд клубига расмий таклиф билан мурожаат қилади. Рафаэлнинг ўзи ПСЖда тўп суришни истамоқда. Гап шундаки, фуболчи учун Франция чемпионати бегона эмас. Рафаэл ўз вақтида «Лорьян» жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Пепе Рейна тайёр!

Таниқли "Marca" нашри томонидан тарқатилган хабарларга кўра, Пепе Рейна «Реал Мадрид» жамоасининг иккинчи дарвозабони бўлиши борасида келишувга эришди.

Бундан ташқари Мадрид клуби «Милан» билан Рейнанинг трансфери борасида ҳам ижобий музокаралар олиб бормоқда. Агарда ҳаммаси кўнгилдагидек ўтса, Кейлор Навас жамоадан кетиши билан унинг ўрнини Пепе Рейна эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, Рейна фаолияти давомида «Ливерпулm», «Валенcия», «Бавария», «Наполи» сингари кучли клубларда тўп сурган.

Жером Боатенг туркияга йўл олиши мумкин

Мюнҳеннинг «Бавария» жамоасидаги ажойиб мавсумлардан сўнг, Роббен ва Рибери сингари Жеромнинг ҳам кетадиган пайти жуда яқин қолди деб хабар тарқатмоқда «Readfootball» нашри.

Манба берган маълумотга таянган холда шуни айтишимиз мумкин-ки, германиялик футболчининг кейинги манзили катта эҳтимол билан Туркиянинг «Фенербахче» жамоаси бўлади.

Истанбул клуби ҳимоячини мавсум сўнггига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда. «Бавария» ўз футболчисини 20 миллион еврога сотишни истаётган бўлсада, бирорта клуб Жером борасида расмий таклиф билан чиққанича йўқ. Агарда «Бавария» шу кунларда Боатенг борасида таклиф олмаса, катта эҳтимол билан ҳафта сўнггида «Фенербахче» ажойиб ҳимоячини қўлга киритади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:03, 25.08.2019.
Ўқилди: 8714 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.