Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Ростов» иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Россия чемпионатининг 7-тури доирасида «Ростов» ўз уйида «Рубин»ни қабул қилиб, иродали ғалабани қўлга киритди.

Баҳснинг 15-дақиқасида қозонликлар Евгений Марковнинг голи эвазига ҳисобни очишди. Учрашувнинг 29-дақиқасида эса Шомуродов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Элдор майдон марказида бир рақибни алдаб, жарима майдони томон яқинлашиб келди ва зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида "Рубин" дарвозасидан ўрин олди.

Иккинчи бўлимда Шомуродовда гол уриш учун яна бир имконият юзага келди. Унинг зарбасидан кейин тўсин остига кираётган тўпни меҳмонлар посбони дарвоза устидан чиқариб юборди. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида Саплинов бош билан яқин масофадан дарвозани ишғол қилиб, ростовликларга ғалаба келтирди.

Шомуродов ўйиннинг бошидан охиригача майдонда ҳаракат қилди. У қўшиб берилган дақиқаларда сариқ карточка олишга ҳам улгурди.

Ушбу ғалабадан кейин "Ростов" ўз очколарини 14тага етказиб олди. Шунингдек, яна 4та жамоа шунча очко билан жадвалда 1-5-ўринларни бўлишиб туришибди.

Россия премьер-лигаси, 7-тур
Ростов – Рубин 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 15 Марков, 1:1 – 29 Шомуродов, 2:1 – 87 Саплинов.
Ростов – Бабурин, Чернов, Козлов, Чистяков, Сигурдссон, Еременко, Саплинов (Долгов, 90), Глебов (Зуев, 76), Ионов (Логашов, 90), Норманн, Элдор Шомуродов.
Рубин – Дюпин, Плиев, Данченко, Сорокин, Степанов, Башкиров (Закиров, 88), Подберезкин (Кварацхелия, 44), Коновалов, Давиташвили, Микелтадзе (Макаров, 89), Марков.
Огоҳлантириш: Элдор Шомуродов (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:17, 25.08.2019.
Ўқилди: 6569 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.