Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ла лига. «Барселона» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 2-тури доирасида "Барселона" ўз уйида "Бетис"ни қабул қилиб, иродали ғалабани қўлга киритди.

Вальверде мазкур ўйинда жароҳатлар туфайли Месси, Суарес ва Дембеле каби асосий ҳужумчилар хизматидан фойдалана олмади. Ўйиннинг илк дақиқаларида жамоа уларсиз қийналадигандек тасаввур уйғонди. Боз устига, баҳснинг 15-дақиқасида меҳмонлар қарши ҳужум ташкил қилиб, Набил Фекирнинг голи эвазига ҳисобни очишди.

Шундан кейин "Бетис" футболчилари яхши ҳимоялана бошлади. Фақатгина биринчи бўлим тугашига 4 дақиқа қолганида Робертонинг узатмасидан кейин Гризманн яқин масофадан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда эса каталонияликлар ўзларига хос ўйинни намойиш қила бошлашди ва 15 дақиқа ичида ўйин тақдирини ҳал қилишди. Дастлаб Антуан Гризманн жарима майдони чизиғи устидан айланма зарба йўллаб, дарвозани забт этди.

Шунингдек, бугун "Барселона" сафида дебют ўйинда майдонга тушган Карлес Перес гол уришга муваффақ бўлди. Тўртинчи гол эса Хорди Альба ҳисобига ёзилди.

Учрашувдаги эътиборга молик ҳолатлардан бири шу бўлдики, Вальверде ўйиннинг 78-дақиқасида 16 ёшли Анссумане Фатини майдонга туширди. Вазиятларнинг бирида у дарвозани ишғол қилишга яқин келди. Унинг зарбасидан кейин тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди.

Баҳснинг қолган қисмида томонлар яна биттадан гол уришди. Артуро Видалнинг голига Гризманн ассистентлик қилди ва учрашувнинг энг яхши футболчисига айланди.

"Барселона" эса мавсумдаги дастлабки 3 очкосини қўлга киритди.

Испания Ла лигаси, 2-тур
"БАРСЕЛОНА" - "БЕТИС" 5:2 (1:1)
Голлар: 0:1 – 15 Фекир, 1:1 – 41 Гризманн, 2:1 – 50 Гризманн, 3:1 – 56 Карлес Перес, 4:1 – 60 Альба, 5:1 – 77 Видаль, 5:2 – 79 Морон.
Барселона – тер Стеген, Лангле, Пике, Семеду, Сержи Роберто, Рафинья (Фирпо, 81), де Йонг, Карлес Перес (Фати, 78), Бускетс (Видаль, 74), Альба, Гризманн.
Бетис – Дани Мартин, Бартра, Сидней, Эмерсон, Педраса, Гуардадо (Хоакин, 61), Вильям Карвалью, Тельо (Каптум, 61), Каналес (Лайнес, 75), Фекир, Морон.
Огоҳлантиришлар: Пике (32), Вильям Карвалью (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:52, 26.08.2019.
Ўқилди: 6960 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.