"Пахтакор" бош мураббийи "Андижон" билан кечган ўйиндан кейин матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Натижани кўрганлар осон ўйин бўлган деб ўйлаши мумкин, аммо ҳар бир ўйин оғир ўтмоқда. Иккинчи давранинг биринчи қисмини ажойиб тарзда ўтказдик. Энди кичик танаффус бўлади. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади. Ўзбекистон миллий терма жамоасига жаҳон чемпионати саралашида омад тилайман. Ижобий натижа футболчиларга ҳам, терма жамоага ҳам, ўзбек халқига ҳам керак.
Иккинчи ўрин билан фарқ 15 очкога етди. Бу катта фарқ. Интрига бор. Сабаби биздан кейинги ўринларда бораётган клублар бир бирига жуда яқин жойлашган. Совринли поғоналар учун кураш кескин. Ҳали бизни олдида кубок баҳсларида қизиқарли беллашувлар кутмоқда. Жамоадаги футболчилар футболни севишади, ундан роҳатланишади. Шунинг учун ҳам ҳамон юқори иштиёқни сақлаб қолишмоқда.
Садриддин Абдуллаев ФИФА кунларидан кейин сафга қайтади. Аммо Сидиқов ва Комилов учун мавсум якунига етган. Улар кейинги мавсумга яхши тайёрланишлари лозим бўлади.