Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Навбаҳор» Журжевичнинг истеъфосини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бундан 2 ойча олдин Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида бош мураббий ўзгариб, россиялик мутахассис Андрей Канчельскис ўрнига сербиялик мураббий Деян Журжевич тайинланган эди.

Афсуски, Журжевичнинг қўл остида “лочинлар”нинг натижалари салбий кўриниш олди. Жумладан, Сoca Cola Суперлига баҳсларида “Навбаҳор” ўз майдонида “Қизилқум” (0:1), АГМК (0:1), сафарда эса “Металлург”(0:1) клубларига имкониятни бой бериб, шунингдек, сафарда “Бухоро” (0:0) билан дуранг ҳисобини қайд этиб, фақатгина “Андижон” (1:0) устидан ғалаба қозонди.

Бунинг натижасида “Навбаҳор” турнир жадвалида 3-ўриндан 6-ўринга тушиб кетди.  

Шунингдек, Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида “Насаф”дан 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраб, кубок ўйинларидан ҳам чиқиб кетди.

Албатта, ушбу натижалар клуб раҳбариятини қониқтирмасди. Шу боис, бугун Деян Журжевич билан тузилган шартнома бекор қилиниб, у истеъфога чиқарилди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:44, 28.08.2019.
Ўқилди: 5946 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик