Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи қуръаси ҳақида барча маълумотлар

Баҳо:
+-1 | -

Европа чемпионлар лигасида саралашнинг плей-офф босқичи ўйинлари якунланди ва гуруҳ босқичида иштирок этадиган жамоалар номи аниқ бўлди. Бугун мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Маросим ҳақида фойдали маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Қачон ва қаерда?
ЕЧЛ-2019/2020 гуруҳ босқичи қуръаси 29 август куни Монакодаги Grimaldi Forum залида бўлиб ўтади. У Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Қуръа ташлаш маросими FUTBOL TV, МАТЧ-ТВ, МАТЧ ФУТБОЛ-1 ва EUROSPORT-1 телеканаллари орқали жонли трансляция қилинади.

Қайси жамолар иштирок этади?
Испания: "Барселона", "Реал", "Атлетико", "Валенсия"
Англия: "Ливерпуль", "Челси", "Манчестер Сити", "Тоттенхэм"
Италия: "Ювентус", "Наполи", "Интер", "Аталанта"
Германия: "Бавария", "Боруссия" Дортмунд, "Байер", "РБ Лейпциг"
Франция: "Пари Сен-Жермен", "Лилль", "Лион"
Россия: "Зенит", "Локомотив"
Португалия: "Бенфика"
Украина: "Шахтёр"
Бельгия: "Брюгге", "Генк"
Турция: "Галатасарой"
Австрия: "Зальцбург"
Греция: "Олимпиакос"
Чехия: "Славия"
Голландия: "Аякс"
Хорватия: "Динамо" Загреб
Сербия: "Црвена Звезда"

Саватчалар таркиби:

Биринчи саватча:

"Ливерпуль" (Англия, амалдаги чемпион)
"Челси" (Англия, Европа лигаси ғолиби)
"Барселона" (Испания)
"Манчестер Сити" (Англия)
"Ювентус" (Италия)
"Бавария" (Германия)
"Пари Сен-Жермен" (Франция)
"Зенит" (Россия)

Иккинчи саватча:

146,000 "Реал" (Испания)
127,000 "Атлетико" (Испания)
85,000 "Боруссия" Дортмунд (Германия)
80,000 "Наполи" (Италия)
80,000 "Шахтер" (Украина)
78,000 "Тоттенхэм" (Англия)
70,500 "Аякс" (Голландия)
68,000 "Бенфика" (Португалия)

Учинчи саватча:

61,500 "Лион" (Франция)
61,000 "Байер" (Германия)
54,500 "Зальцбург" (Австрия)
44,000 "Олимпиакос" (Греция)
39,500 "Брюгге" (Бельгия)
37,000 "Валенсия" (Испания)
31,000 "Интер" (Италия)
29,500 "Динамо" Загреб (Хорватия)

Тўртинчи саватча:

28,500 "Локомотив" (Россия)
25,000 "Генк" (Бельгия)
22,500 "Галатасарай" (Туркия)
22,000 "РБ Лейпциг" (Германия)
21,500 "Славия" (Чехия)
16,750 "Црвена Звезда" (Сербия)
14,945 "Аталанта" (Италия)
11,699 "Лилль" (Франция)

Қуръа тартиби ҳақида
— Янги форматга кўра, 26та жамоа тўғридан-тўғри гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритган бўлса, қолган 6та ўрин эгалари саралаш босқичи орқали аниқланди.

— 1-саватчадан ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби, Европа лигаси ғолиби ва УЕФА рейтингида юқори ўринни эгаллаган 6та мамлакат чемпионлари ўрин олди. Қолган саватчалар клубларнинг УЕФА коэффициентлар жадвалидаги ўрни асосида аниқланди.

— Битта саватчадан ўрин олган жамоалар битта гуруҳга тушмайди. Бир мамлакат вакиллари гуруҳ босқичида бир гуруҳдан ўрин олишмайди. УЕФА ижроқўми қарорига кўра Россия ва Украина клублари бир гуруҳдан жой олишига йўл қўйилмайди.

— Агар бир мамлакатдан икки ёки ундан ортиқ жамоалар иштирок этаётган бўлса, улар жуфтликларга ажратилади. Масалан, ушбу жуфтликнинг бир жамоаси "A", "B", "C" ёки "D" гуруҳидан ўрин олса, унинг шериги "E", "F", "G" ёки "H" гуруҳларидан бирига жойлаштирилади. Мақсад — бир жамоа ўз ўйинини сешанба куни, бошқаси чоршанба куни ўтказади.

УЕФА совринлари
Қуръа ташлаш маросимида қуйидаги совринлар ўз эгаларига топширилади:

— 2018/19 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси;
— 2018/19 йилги мавсумнинг энг яхши аёл футболчиси;
— ЕЧЛ-2018/19нинг энг яхши дарвозабони;
— ЕЧЛ-2018/19нинг энг яхши ҳимоячиси;
— ЕЧЛ-2018/19нинг энг яхши ярим ҳимоячиси;
—  ЕЧЛ-2018/19нинг энг яхши ҳужумчиси;

Мавсум тақвими

17/18 сентябрь: гуруҳ босқичи, 1-тур
1/2 октябрь: гуруҳ босқичи, 2-тур
22/23 октябрь: гуруҳ босқичи, 3-тур
5/6 ноябрь: гуруҳ босқичи, 4-тур
26/27 ноябрь: гуруҳ босқичи, 5-тур
10/11 декабрь: гуруҳ босқичи, 6-тур

16 декабрь: 1/8 финал қуръаси

18/19/25/26 февраль: 1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари
10/11/17/18 март: 1/8 финалнинг жавоб ўйинлари

20 март: чорак финал ва ярим финал қуръаси

7/8 апрель: чорак финалнинг дастлабки ўйинлари
14/15 апрель: чорак финалнинг жавоб ўйинлари
28/29 апрель: ярим финалнинг дастлабки ўйинлари
5/6 май: ярим финалнинг жавоб ўйинлари

30 май: финал - "Отатурк олимпия стадиони", Истанбул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:56, 29.08.2019.
Ўқилди: 17377 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.