"Наполи" ярим ҳимоячиси Ирвинг Лосано А Сериянинг иккинчи турида "Ювентус" га қарши учрашувда (3: 4) гол урди.
Шу тариқа Лосано А Серияда гол урган биринчи мексикалик футболчига айланди.
24 ёшли вингер 68-дақиқада Петр Зелинскийнинг узатмасини голга айлантирди.
Маълумот учун, Лосано трансфери "Наполи"га 38 миллион еврога тушди. 24 ёшли футболчи билан шартнома беш йилга мўлжалланган.