Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

АПЛ. Лондон дербисида жанговар дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 4-турини Лондон дербиси якунлаб берди. "Арсенал" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилиб, жанговар дурангга имзо чекди.

Бу натижадан ҳар иккала жамоа қониқмаган бўлиши мумкин. "Тоттенхэм" биринчи бўлимда яратилган имкониятлардан фойдаланиб, иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Баҳснинг 10-дақиқасида Ламела жарима майдони чизиғи устидан кучли зарба берди. Лено қайтарган зарбани эса Кристиан Эриксен яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди. Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида ҳакам "канонирлар" дарвозаси томон пенальти белгилади. Харри Кейн 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. "Арсенал" футболчилари рақиб жарима майдони атрофида прессинг қўллаб тўпни эгаллаб олишди. Ляказетт эса бир неча футболчиларни алдаб ичкарига кирди ва дарвозани забт этди.

Иккинчи бўлимда Унаи Эмери шогирдлари ўз ўйинларини кучайтиришди. Аммо дастлаб хавфли вазиятларни "шпорлар" яратишди. Жумладан, Харри Кейннинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.

Учрашувнинг 71-дақиқасида ҳисоб тенглашди. Гендузи олис масофадан рақиб жарима майдони томон ажойиб узатма берди. Обамеянг эса тўпни дарвозага буриб юборди.

"Арсенал" ғалаба тўпини ҳам киритганди, аммо VAR кичик офсайд борлигини аниқлади ва гол бекор қилинди.

Натижада "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари 2 очкодан йўқотишди.

Англия премьер-лигаси, 4-тур
Арсенал – Тоттенхэм 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 10 Эриксен, 0:2 – 40, пенальти Кейн, 1:2 – 45 Ляказетт, 2:2 – 71 Обамеянг.
Арсенал – Лено, Колашинац, Папастатопулос, Давид Луиз, Мэйтленд-Найлз, Торрейра (Себальос, 63), Гендузи, Жака, Пепе, Ляказетт (Мхитарян, 67), Обамеянг.
Тоттенхэм – Льорис, Роуз, Алдервейрелд, Санчес, Вертонген, Эриксен, Уинкс, Сиссоко, Ламела (Алли, 60), Сон Хын Мин (Ло Чельсо, 79), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Роуз (28), Ламела (32), Эриксен (57), Ляказетт (63), Уинкс (74), Санчес (78), Папастатопулос (87), Жака (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:40, 01.09.2019.
Ўқилди: 3089 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.