Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Элдор Шомуродов рус журналистларини эътиборида

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда «Ростов» жамоасида тўп сураётган  ҳамюртимиз РПЛ тўпурарлари пойгасида етакчилик қилаётганидан хабарингиз бор. Юртдошимиз,  «Локомотив» дарвозасига иккита гол ургач, асосий таъқибчисидан ўзиб кетди ва тўпурарлар рўйхатида биринчи поғонага чиқиб олди. Унинг кеча бўлиб ўтган учрашувдаги ўйини ва урган голлари ҳақида таниқли рус журналисти Константин Калуцкий ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу учрашувни жуда зерикарли ва ёпиқ тарзда ўтишни таҳмин қилган бўлсакда, ўйин тамомила бошқача кўриниш олди. Ўйлашимча, «Локомотив»  жамоаси учрашув бошида катта куч йўқотгани боис, мағлубиятга учради. «Темирйўлчилар» ўйининг илк дақиқалариданоқ бор эътиборини ҳужумга қаратди ва  олдинга ташланишди. Оқибатда эҳтиёткор футболни тамомила унутиб қўйишди. Ўйланган режа амалга ошмагач эса, биринчи голни ўтказиб юборишди ва кичик шок холатига тушиб қолишди.

Москваликлар Ионов, Попов, Ерёменко, Шомуродовдан ташкил топган квартет ҳозирда Россиядаги энг хавфлиси эканлигини унутиб қўйишди ва очиқ футбол тарафдори эканликларини эълон қилишди. Айнан шу сабабли «Локомотив» ҳимоячилари Элдорга майдонда эркин ҳаракат қилиш имконини қолдиришди.

Шу ўринда «Ростов» сафида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳужумчи ҳақида тўхталиб ўтсам. Элдор ўйин давомида 4 та гол ҳам киритиши мумкин эди, сабаби «Локо» ўша оқшом ўзбекка қарши ҳеч қандай чора топа олмади. Икки клубда ҳам ҳужумчилар борасида муаммо йўқ эди. Смолов ажойиб футболчи бўлса, Шомуродов айни дамда ундан-да кучлироқ ўйин кўрсатмоқда.

«Локомотив» ҳимоясида Хёведес, Чорлука, Игнатьев сингари тажрибали ҳимоячилар ўйин давомида Шомуродовдан бир қадам ортда қолишди. Унинг ўйин давомида киритган голларига эътибор қаратинг! Иккала вазиятда ҳам ўзбек ҳимоячилардан чаққонроқ эканлигини яна бир бор исботлаб қўйди. Бундан ташқари, Шомуродов бўйи у қадар баланд бўлмаса-да, бир неча маротаба ҳавода бўлган тўп учун курашларда ғолиб чиқишни уддалади. Ҳозирда Шомуродов бизнинг чемпионат савиясиданда баландроқ биринчиликларда тўп сура оладиган даражага чиқиб бормоқда.

Ўзбекистон ерларида мана шундай иқтидорнинг таваллуд топгани қувонарли. Бу футболчини кузатган ва клубга тавсия қилган скаутларга яна бир бор қойил қолмасдан иложимиз йўқ. «Ростов» чемпионат стартида ажойиб тезлик олишга муваффақ бўлибгина қолмай, чиройли ўйин кўрсатишни ҳам қойиллатмоқда. «Ростов» амалдаги чемпионларга қарши учрашувда ҳам ҳимоядан эмас, ҳужум орқали ўйин ташкил этгани таблодаги натижага таъсирини ўтказди. «Ростов»нинг 2-голидан кейин тўп назорати 50%га 50% ни ташкил этди. Аниқ зарбалар борасида 2:3, «сариқ-кўклар» фойдасига! Бундан кўриниб турибдики, очиқ футбол намойиш этиш борасида ростовликлар рақибдан кучлироқ чиқишди. Карпин ўз футболчиларини асосан чап қанотдан ҳужум қилишини талаб қилгани ва ўйин давомида захира футболчиларидан унумли фойдаланганини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.

Карпин ўйин сўнгида бироз айёрликни амалга оширди ва тўлиқ қарши ҳужумга ўтиб олди. Ушбу ўйинда илк бор Карпин 5 та ҳимоячидан фойдаланди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида Чернов томонидан ижро этилган иккита сейв футбол тарихидан абадий жой олиши аниқ. Ҳимоячи икки бор бўш қолган дарвозадан тўпни олиб чиқишга муваффақ бўлди ва иккинчи сейвда чинакам жонкуярлик намоён этди. Тўғриси, ўйинга дуранг натижа мос тушар эди десам, адашмаган бўламан. Ўша оқшом «Локо» мағлубиятга лойиқ эмас эди, бироқ омад жуда кўп нарсани ҳал қилганини ҳамма кўрди. Ҳаммасини омадга йўйиш инсофдан бўлмас, тан олиш лозим, «Ростов» футболчилари чинакам қаҳрамонлик намойиш этишди ва 3 очкони қўлга киритшни жуда исташди.

Мен «Ростов»нинг турнир пешқадамларидан бирига айланиб олишга ҳақли дея олмайман. Ушбу вазиятни машҳур «Бородино» жанги ҳақида айтилган сўз билан ифодалашга уриниб кўраман.

«Ушбу жангда французлар кучли эдилар, бироқ руслар ўша жангда енгилмас бўлишга лойиқ жанг қилишган эди».

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:12, 02.09.2019.
Ўқилди: 13361 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.