АҚШда давом этаётган US Open мусобақасининг нимчорак финалида кутилмаган натижа қайд этилди.
Жаҳоннинг биринчи ракеткаси, мусобақанинг амалдаги ғолиби — Новак Жокович турнирни эрта тарк этди.
Сербиялик теннисчи Стэн Вавринкага қарши ўйиннинг дастлабки 2та сетида ютқазди — 4:6, 5:7. Учинчи сетда эса Жокович чап елкасидаги жароҳати туфайли ўйинни давом эттира олмади.
US Open, Нью-Йорк, АҚШ
Нимчорак финал
Стэн Вавринка (Швейцария, 23) — Новак Жокович (Сербия, 1) — 6:4, 7:6, 2:1