«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде клубнинг 16 ёшли футболчиси Ансуман Фатини ушбу мавсумда асосий таркибда қолдиришга қарор қилди.
Ҳужумчи ушбу мавсумда иккита ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди. Асосий таркибнинг 3 етакчи футболчиси — Месси, Суарес ва Дембеле жароҳат олган пайтда Ансу уларнинг йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қилмоқда.