Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Фаластин – Ўзбекистон. Stadion.uz журналистлари қандай фикрда?

Баҳо:
+ | -

Жалолиддин Қобилжонов

Терма жамоамиз ва Эктор Купер учун ҳақиқий синовли кунлар етиб келди. Умид қилиб қоламиз, бугунги ўйинда терма жамоамиз ўзига нисбатан кучсиз бўлган терма устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонади.

Бугунги ўйинда Купер таркиб танлашда адашмай, қўрқмасдан ҳужумкор таркибни майдонга ташлайдиган  бўлса, албатта ижобий натижа билан қайтамиз.  Менимча, мана, энди мураббий катта саҳнага чиқадиган вақти келди. Купер нима учун терма жамоамизга олиб келинганини исботлашнинг айни вақти. 

Мухлислар терма жамоамиздан ғалабани кутмоқда ва ишонамизки, футболчилармиз  азалий орзу сари юришини муваффақият билан бошлайди.

Яҳё Улуғхўжаев

Аслида ўйиндан олдин таҳмин қилиш одатим йўқ, бироқ бугун уруниб кўраман. Менимча жамоамиз икки таймда ҳам биттадан гол киритади ва ортиқча босим ва қийинчиликларсиз ўртача темпда ўйин ўтказади.

Умид қиламанки, голларимиздан бирини албатта стандарт вазиятдан сўнг киритамиз. Умуман олганда бу ўйинда термамизнинг  сарлаш учрашувларга қай даражада тайёргарлик кўрганини кўриб олиш имконига эгамиз.

Ушбу учрашувда терма жамоамизга ишончли ва чиройли ғалаба тилаб қоламан.

Низомжон Исломов

Бугунги ўйинда ҳамюртларимиздан йирик ҳисобдаги ғалабани кутяпман. Биринчидан, ҳужумчимиз ҳозир оптималь формада. Футболчиларимизда ҳам ишлар ёмон эмас.
Шу пайтга қадар терма жамоамизда ҳужумчи муаммо бўлиб келаётганди. Айни дамда эса бу муаммога ечим бор. Қолгани Эктор Куперга боғлиқ. Менимча, ҳисоб 3:0 бўлади. Бизнинг фойдамизга албатта. Менимча, рақибнинг савиясидан келиб чиққан ҳолда Эктор Купер ҳужумкор тактика танласа керак.

Фарход Шавдиллаев

Бугунги саралаш учрашувида Фаластин терма жамоасига карши хамюртларимиз яккол фоварит. Таркибимиз оптимал холатда. Сафар учрашувига карамасдан, футболчиларимиз бугунги учрашувга тайёр. Менинг фикримча, бугун футболчиларимиз 0:2 хисобида зафар кучишади.

Абдулхаков Жасур


Бугунги бўлиб ўтадиган учрашувда ҳимоямизнинг пала-партишлиги, терма жамоамиз ҳужумчиларининг юқори спорт формасида эканлигини инобатга олиб  йирик бўлмаган ҳисобдаги ғалабани кутмоқдаман. Менинг таҳминим 3-1

Олимхўжа Бўронов

Менимча учрашув термамизнинг катта устунлигида ўтса керак. Бугунги рақибимиздан ортиқча қаршилик кутмаяпман.

Умид қиламанки терма жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонади. Шаҳсан ўзим Элдор Шомуродовдан голлар кутиб қоламан. Бугунги учрашувда йигитларга омад ёр бўлсин!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:34, 05.09.2019.
Ўқилди: 7878 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.