АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида давом этаётган теннис бўйича US open мусобақаси якунига яқинлашмоқда. Мусобақада яна бир кутилмаган натижа қайд этилди.
ATP рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган Рожер Федерер чорак финалда Григор Димитровга имкониятни бой берди. Швейцариялик теннисчи баҳс давомида икки марта сетлар бўйича олдинда борди, аммо якунда болгариялик ракетка устида ғалабани илиб кетди. Эслатиб ўтамиз, Федерер 5 карра US open ғолиби ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жаҳоннинг биринчи ракеткаси Новак Жокович турнирни тарк этган эди. Иккинчи рақамли теннисчи Рафаэль Надал ярим финалгача етиб келди ва финал йўлланмаси учун италиялик Маттео Берреттинига қарши кортга чиқади.
US open. Чорак финал
Даниил Медведев (Россия) – Стэн Вавринка (Швейцария) — 7:6|6:3|3:6|6:1
Григор Димитров (Болгария) – Рожер Федерер (Швейцария) — 3:6|6:4|3:6|6:4|6:2
Рафаэль Надаль (Испания) – Диего Шварцман (Аргентина) — 6:4|7:5|6:2
Маттео Берреттини (Италия) – Гаэль Монфис (Франция) — 3:6|6:3|6:2|3:6|7:6
Ярим финал жуфтликлари
Даниил Медведев (Россия) — Григор Димитров (Болгария)
Маттео Берреттини (Италия) — Рафаэль Надаль (Испания)