Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Ўзбекистон U-16 – БАА U-16 ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 18-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда БААлик тенгқурларига қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Дастлабки ўйин 8 сентябрь куни соат 16:30да ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Иккинчи учрашув эса 11 сентябрь санасида “Яккасарой” стадионида соат 16:00да ўтказилади.

Эртага, 7 сентябрь куни мазкур ўйинлар олдидан ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Дастлаб соат 11:00да Ўзбекистон U-16 терма жамоаси устози Азамат Абдураимов журналистлар саволларига жавоб берса, соат 11:30да эса БАА U-16 терма жамоаси устози Мажид Салим Обаид Касин аз-Заабий матбуот анжуманида қатнашади. Матбуот анжумани ЎФА анжуманлар залида ташкил этилади.

Барча турдаги ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф этамиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:30, 06.09.2019.
Ўқилди: 2069 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик