Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезиядаги мусобақада ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақадаги аввалги 2 та баҳсни ҳам ўз фойдасига ҳал қилган терма жамоамиз бугун Хитой Тайпейи билан тўқнаш келди.
Қизиқарли тарзда кечган ва терма жамоамиз устунлиги остида ўтган беллашувда 8:0 ҳисоби қайд этилди ва вакилларимиз мусобақадаги барча рақибларини мағлуб этган ҳолда бош совринга эга чиқди.