Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Африкалик дўст»

Баҳо:
+1 | -

Бугун Самуэль Это'О футбол билан хайлашибди. Бирор бир донгдор юлдуз бутсасини михга илса, икки хил ҳис ўтади ичимдан:

биринчиси, фаолиятининг охирги қисмини кузатмаганим ва эсдан чиққани учун "ээнди кетдими?!" деган ҳис.

иккинчиси, ёшлигимнинг бир қисмига айланган даҳо ўша ёшлигимнинг бир қисмини юлиб олиб кетаётгандек туюлади.

Это'О барибир даҳо ҳужумчи эди. Ўлчови қай бир юлдуздан пастроқдадир, аммо футбол билан хайлашганида, бир эслаб қўйишга, ажойиб ўйинларини кўз ўнгимиздан ўтказишимизга арзийдиган ҳужумчи эди.

"Ёшлар" телеканалида чет эл ўйинлари энди-энди кўрсатилаётган пайтлари у билан "танишганмиз". "Барса" таркибида ўйнаётган пайти Самуэль бир куни майдон марказидан дарвозабон билан бирга бир чиқиб боргани ҳамон ёдимда. Мен у тўпни олган заҳоти "ҳисоб 3:0!" дедим (ўша вақт 2:0 эди).

Камерунлик бола бориб уролмади. Мен жим туриб, жаҳлда "сен ҳеч қачон Роналдо бўлолмайсан", дегандим.

Албатта, бу гапимни ҳамма бир хил тушунган: бразилиялик юлдузнинг даражасини улуғлади, деган маънода. Лекин бу гапни айтишимга икки ҳужумчининг таққоси эмас, бошқа нарса сабаб бўлганини ҳеч ким билмасди:

Анча аввал Маслаченконинг шарҳида "Интер" вакили Роналдо ҳисоб 2:0лигида худди шунақа вазиятга чиқиб кетган, рус маэстроси ҳужумчи дарвозабондан эллик метр узоқлигидаёқ "3:0" деганди. Албатта, Роналдо таблодаги ҳисобни шу ҳолга олиб келган ўшанда.

Мен ҳам буюк шарҳловчига тақлидан бир куни шунақа вазиятни ушлаб оламан деб кутиб яшардим. Келди ўша кутилган вазият. Аммо Это'О "минг йиллик ривоят"ни пачақ қилиб турибди-да...

Кейин бунақа таваккалчиликка бошқа қўл урмадим. Аммо, Самуэлнинг ўйинларидан ҳамиша баҳра олиб яшадим.

Африкалик ўртоқ, майли, ўшанда мени уялтирган ва ғалати ҳолатга тушириб қўйган бўлсанг ҳам, сен яшил майдон даҳоси эдинг, кейинги ишларингда омад!

Ёшлигим сен билан кетяпти, эҳтиёт бўл...

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 21:24, 08.09.2019.
Ўқилди: 9439 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3962]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2074]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1934]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1930]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1722]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1650]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1617]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1593]

Онуачу Шомуродовни ортда қолдирди [1506]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1422]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.