Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футболчиларни синдирган аёллар 2-қисм

Баҳо:
+ | -

Дарҳақиқат, футболчиларнинг кариераси давомида аёлларнинг тутган ўрни беқиёс. Бази аёллар ўз жуфтларининг катта чўққиларни забт этиши учун ҳаракат қилса, айримлари уларни чўққидан пастга итаради. Бугун аёллар туфайли ўз кариерасида қоқилган футболчилар ҳақида сўз боради.

Томас Мюллер

Германиялик футболчининг «Бавария» клубиги ўрни тобора йўқолиб бораётганидан хабарингиз бор. Нико Ковач ва  футболчи ўтган мавсум ўрталаридан бери орадаги музни эритиб ташалай олмаяпти. Гап шундаки, Томаснинг турмуш ўртоғИ Лиза Мюллер, севгилисининг заҳирадан майдонга тушаётганидан ғазабланиб Инстаграм саҳифасида

«Мураббий керакли чорани қабул қилгунига қадар 70 дақиқа ўтиб кетди» деб изоҳ қолдиради. Кейинчалик, футболчининг аёли томонидан билдилган фикр «Бавария» раҳбарларининг жахлини чиқаради ва футболчи ва унинг турмуш ўртоғи мураббий клубдан узр сўрайди. Ўзи шундоқ ҳам Ковач ва Мюллер ўртасидаги совуқ муносабат ҳукумрон эди. Лизанинг хатоси туфайли вазият янада мураккаблашиб кетди.

Мюллер немис мухлисларининг ёқимтойида, бир лаҳзада ўз хотинига гапи ўтмайдиган омадсизга айланди. Лизанинг постидан сўнг, Томас ва унинг аёли кўплаб кулгули мемларнинг нишонида қолиб кетди. Афсус, Мюллер йиллар давомида ортирган обрў-эътиборини Лиза бир дақиқада йўққа чиқариб юборди.

Мауро Икарди

Мауро Икарди ва Ванда Нара ҳақидаги ҳикояни барча эшитган бўлса, ажаб эмас. Афсуски, Икарди ўз агентидан воз кечди ва барча ишларни турмуш ўртоғИ Вандага топширди. Бу эса, Аргентина терма жамоаси учун эшикларнинг батамом ёпилгани билан баробар эди. Музокаралар борасида ҳеч қандай тажрибага эга бўлмаган Ванда «Интер»дан жуда катта маош ва қўшимча бонусларга эга шартнома талаб эта бошлади. Кейинчалик клуб бу аёлдан тезроқ қутулиш мақсадида Икардидан тўлиқ воз кечди ва унинг тезроқ бошқа клубга ўтишини таъминлашга ваъда берди.

Ўтган мавсумда Икардини «Реал Мадрид», «Ювентус», «Манчестер Юнайтед» сингари грандлар ўз сафида кўришни истаган бўлса, Ванда Нара унинг агентига айлангач, барча футболчидан воз кечди. Икарди трансфер ойнасининг сўнгги кунидагина ПСЖ сафига ўтди. Бир қарашда ажойиб танлов, бироқ Мауро учун асосий таркибдан жой фақат ҳужум учлигидан бири жароҳат олсагина топилиши мумкин. У турмуш ўртоғининг ўқувсизлиги боис, ўзи учун энг ноқулай танловни амалга оширишга мажбур бўлди. Сабаби, Ванда туфайли унга «Интер»даги барча эшиклар ёпилган бўлиб, ПСЖдан бошқа ҳеч қайси клуб унинг агенти билан ишлашни истамади. Бир тасаввур қилиб кўринг! Агарда Ванда бўлмаганида, Икарди камида 2 та ЖЧда иштирок этган ва Месси билан фантастик тандемга айланар эди. У ортиқча қийинчиликсиз топ клублардан бирига ўтган ва ўзи учун азалий орзу саналадиган ЕЧЛда ғолиб чиқиши мумкин эди. Афсуски, у ўз турмуш ўртоғИ туфайли катта ютуқлара эриша олмай ўз кариерасини якунласа, ажаб эмас.

Жон Терри, Уэйн Бридж ва Ванесса Парансел

Ҳаммаси 2010-йилда бошланган эди. Жон «Челси»даги жамоадоши Уэйн Бриджнинг турмуш ўртоғИ билан ишқий муносабатларга киришиб кетади. Буни сезиб қолган Уэйн Жон Террини гаплашиб олишга чақирада, бироқ Жон бундан бош тортади. Кейинчалик Уэйн Жон билан бирга бир жамоада тўп суришдан бош тортади ва «Манчестер Сити»га ўтиб кетади. Бундан ташқари, терма жамаодаги фаолиятини ҳам якунлаганини эълон қилади.

Футболчи турмуш ўртиғининг ножўя ҳаракатларидан сўнг, дипрессияга тушиб қолади ва футболдан аста-секин совиб кетади. Кейинчалик Чемпионшипда ўз фаолиятини якунлаган футболчи ўз вақтида Ангилиядаги энг кучли марказий ярим ҳимоячилардан бири эканлигига ишониш қийин…

Ушбу воқеядан сўнг, Жон Террининг ҳаётида  ҳам кўплаб қоқилишлар юз беради. Футболчи терма жамоадаги сардорлик боғичидан маҳрум этилади ва бирор маротаба телешовларга чақирилмай қўяди. У билан тузилган ҳомийлик шартномалари барбод бўлгани етмаганидек, реклама компаниялари томонидан четга суриб ташланади.

Энг ачинарлиси шундаки, Ванесса ҳомиладорлиги бутун дунёга эълон қилади ва фарзандининг отаси Жон эканлигини очиқчасига баён этади. Бу воқеядан сўнг, бутун Ангилияда Жон салбий қаҳрамонга айланади ва мухлисар томонидан кўп бор таҳқирланади. Хатто орадан 10 йил ўтган бўлсада, Жон Терри мухлислар томонидан кучли ҳимоячи сифатида эмас, ўз жамоадошининг аёлини йўлдан урган инсон сифатида хотирланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:02, 14.09.2019.
Ўқилди: 17315 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.