Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 2-босқичга старт берилди. Бугун ўзбекистонлик уч нафар спортчи рингга кўтарилди. Икки ҳамюртимиз ғалаба қозонган бўлса, бир боксчимиз имкониятни бой берди.
Энг енгил вазн тоифаси (52 кг.)да иштирок этаётган Шаҳобиддин Зоиров жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Доминикан Республикаси вакили, кучли боксчи, Панамерика ўйинлари ғолиби Родриго Мартега қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди 5:0. Ватандошимиз нимчорак финалда қирғизистонлик Азат Усеналиевга қарши рингга кўтарилади.
-75 кг вазнли боксчимиз Фанат Қаҳрамонов жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида австралиялик Адриан Каммаранога қарши жанг қилди ва қийин ўтган баҳсни 5:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қила олди! Қаҳрамонов чорак финал йўлланмаси учун бразилиялик Хеберт да Консейсао билан тўқнаш келади.
-63 кг вазнли боксчимиз Элнур Абдураимов ушбу жаҳон чемпионатидаги иккинчи жангини америкалик Кейшовн Девисга қарши ўтказди ва имкониятни бой бериб қўйди — 0:5. Шу тариқа, Ўзбекистонлик делегацияси жаҳон чемпионатида дастлабки йўқотишга учради.