Кириш Регистрация
20/10 13:30 Оренбург 0-1 Крилья Советов
20/10 15:00 Алавес 2-0 Сельта
20/10 15:30 Сассуоло 3-4 Интер
20/10 16:00 Уфа 1-1 ЦСКА
20/10 17:00 Реал Сосьедад 3-1 Бетис
20/10 18:00 Кальяри 2-0 СПАЛ
20/10 18:00 Сампдория 0-0 Рома
20/10 18:00 Удинезе 1-0 Торино
20/10 18:30 Арсенал Тула 1-1 Сочи
20/10 19:00 Эспаньол 0-1 Вильярреал
20/10 20:30 Ман. Юнайтед 1-1 Ливерпуль T
20/10 21:00 Парма 5-1 Женоа
20/10 21:00 Динамо Москва 1-1 Краснодар
20/10 21:30 Атлетик Бильбао 1-1 Вальядолид
20/10 23:45 Милан 2-2 Лечче
20/10 23:59 Севилья 1-0 Леванте
21/10 23:45 Брешиа - Фиорентина
21/10 23:59 Шеффилд Юнайтед - Арсенал

Хабарлар

Мана буни трансфер деса бўлади

Баҳо:
+ | -

АПЛ жамоалари сўнгги йилларда трансферлар учун энг катта пул сарфлайдиганлар сирасига киради. Шундай бўлсада, бу чемпионатда кичик суммадаги трансферлар учраб туради. Бугун кичик суммадаги трансфер орқали кучли футболчиларни қўлга киритган жамоалар ҳақида сўз боради.

Уэс Морган

«Лестер» жамоасининг чемпионлик юришида чинакам матонат кўрсатган клуб сардори Уэс Морган «Ноттенгем Форест» жамоасидан 1 миллион евро эвазига «тулкилар» сафига бориб қўшилганида, мухлислар клуб раҳбарларини кескин танқид қилишган эди. Шунга қарамасдан, футболчи клуб сафида 400 та ўйинда иштирок этди ва клуб тарихидаги энг кучли химоячига айланди.

Харри Артер

«Боурмунт» клуби футболчиси Харри Артер Ангилиянинг қуйи лигаларида тўп сурадиган футболчи эди. Унинг ўйинларини кўртган «Бормунт» скаутлари футболчини клубга маслаҳат беради. Энг қизиғи шундаки, ҳозирда АПЛ клублари орасида ўз ўрнига эга бўлиб олган клуб Артер учун «Уокинг» клубига атиги 4 минг фунт стерлинг тўлайди. Тўғри, клуб аввалига Харри Артерни бир мавсум ижарага беради, сўнг клубнинг асосий таркиб футболчисига айлантиради.

Шеймус Коулмэн

Бу футболчи АПЛ тарихидаги энг омадли харид ҳисобланади. Ўша даврлардаги «Эвертон» устози Девид Моесга Вилли Макстей «Селтик» клубидаги бир футболчини тавсия қилади…
Шеймс Коулмэн бир неча йиллар давомида «Эвертон» клубининг қанот ҳимоясида ишончли ўйинлари билан ҳамманинг эътиборига тушди. Хатто ўз вақтида футболчи «Манчестер Юнайтед» жамоасининг қизиқшлари доирасига ҳам тушиб қолган эди. Энг қизиғИ шундаки, «Эвертон» Шеймус Коулмен учун «Слайго Роверс» жамоасига атиги 60 минг фунт стерлинг тўлаган холос.

Рияд Маҳрез

«Тулкилар» тамоша кўрсатган мавсумда АПЛнинг энг яхши футболчисига айланган жазоирлик футболчи ҳозирда «Манчестер Сити»да тўп сурмоқда. Тўғри, Гвардиола қўл остида футболчи доим ҳам асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин, бироқ Рияд «Лестер»да алмаштириб бўлмас футболчи эди. «Лестер» Маҳрез учун жуда катта маблағни қўлга киритган бўлсада, футболчи учун «Гавр» клубига атиги 450 минг фунт стерлинг тўлаган холос.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:37, 15.09.2019.
Ўқилди: 17493 марта.
Фикрлар: 1 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.