«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европа чемпионлар лигаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
ЕЧЛдаги рақиблар ҳақида
«Чемпионлар лигаси ҳар йили бир хил савияда бўлади, аммо баъзида унда ғолиб чиқиш қийинроқ бўлади. Ушбу мусобақада фақат энг кучлилар йиғилган. Бу ҳолат уни ўзига хос мусобақага айлантиради.
Бизнинг гуруҳда «Боруссия» бор. Мен "Барселона" сафида ўйнаётганимдан бери бу жамоага тўқнаш келмаганмиз. Уларнинг стадионини телевизор орқали кўрганман. Мухлисларнинг ўзини тутиши менга ёққан эди.
Шунингдек, «Интер» билан ҳам тўқнаш келамиз. Бу жамоа ўтган мавсумда ҳам ўйнаган эдик, аммо мен жароҳат туфайли сафарда ўйинда майдонга туша олмаган эдим. Бу қийин гуруҳ, аммо биз учун қизиқарли синов бўлади».
«Барселона» ҳақида
«Бошқа жамоалар ҳақида фикр юрита олмайман. Боиси, мен ёшлигимда «Барселона» сафига қўшилганман. Мен биладиган ягона нарса шундан иборат.
«Барселона» – ўз фалсафаси, футболга нисбатан қараши, ўз академияси туфайли ўзига хос клуб. «Барселона» ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашади».
Френки де Йонг ҳақида
«У Чемпионлар лигаси ва Голландия чемпионатининг ўтган мавсумини яхши ўтказди. У топ-жамоаларга қарши ўйинларда ажралиб турди.
У яхши савиядаги, ақлли ва серҳаракат ўйинчи. У майдонда яхши ҳаракатланади ва оёқ билан яхши ишлайди. Бу сифатлар биз учун қадрли. У бизнинг тизимга ўхшаш бўлган жамоадан келди. Шу боис, унинг «Барселона»га мослашиши осон кечади.
Босим ҳақида
«Профессионал футболчига айланганимга анча йиллар бўлди. Босимга ўрганиб қолганман. Танқиднинг турли тоифалари бор. Улардан айримлари хавотирга солади. Аммо бу ўйиннинг бир қисми. Биз буни қабул қилган ҳолда фақат ўйин ҳақида ўйлашимиз лозим».
«Ливерпуль»га жаримадан урган голи ҳақида
«Ҳар сафар жаримадан бўлгани каби зарба беришга ҳаракат қилдим. Масофа одатдагидан узоқроқ эди. Мен катта куч билан зарба бердим. Баъзида бу фойда беради, баъзида йўқ. Бу сафар омадим келди ва тўп дарвозага кирди».