Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Екатеринбург-2019. Миразизбек Мирзахалилов 3 карра жаҳон чемпионини мағлуб этди!

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатига 57 кг. вазнда йўл олган Миразизбек Мирзахалилов финалда кубалик Ласаро Альваресга қарши рингга кўтарилди.

Фарғоналик боксчи аввалги жангларида бўлгани каби бу сафар ҳам 3 карра жаҳон чемпионига қарши тажовузкор ва ҳужумкор услубни танлади. Мирзахалилов эътиборни кучли зарбаларга қаратган бўлса, Ласаро узун қўллари орқали қарши ҳужумда ишлашга ҳаракат қилди.

Иккинчи раунд тугашига 37 сония қолганида ҳакам ўйинни тўхтатди. Боиси, Альвареснинг ёрилган қошидан қон оқиши тўхтамади. Икки раунд натижалари бўйича ҳакамларнинг баҳолари — 3:2 (20:18, 19:19*, 18:20, 20:18, 20:18).

Ўз фаолиятида илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этган Миразизбек Мирзахалилов олтин медални қўлга киритди. Юқорида айтилганидек, у ҳал қилувчи жангда 3 карра жаҳон чемпионини мағлуб этди!

Шу тариқа, яна бир боксчимиз Екатеринбургдаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига иккинчи олтин медални келтирди.

Ғалаба муборак! Яна 2 нафар ўзбекистонлик боксчи иштирокида финал жанглари кутиб турибди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:44, 21.09.2019.
Ўқилди: 5384 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.