Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Абрамовнинг тугалламаган «диплом иши»ни муваффақият билан ҳимоя қилишига тилакдошман»

Баҳо:
+1 | -

Чет эллик мураббий бир неча миллион долларлик компенсация пулини олиб, футбол уюшмасининг шундоқ ҳам тешик ғазнасини бўшатиб кетганидан кейин унинг ўрнида ким ишлаши мумкин? Албатта, Вадим Абрамов.

У 2003 йили банкротлик ёқасида турган, бир тийин пули йўқ, Олий Лигадан тушиб кетиши эн аниқ бўлиб турган “Трактор”ни иккинчи даврада қабул қилиб олиб, Иккинчи Лигадан чиққан тўртинчи сорт футболчилар билан чемпионатда олиб қолган эди. Кейин нима бўлганини эсингиздами? Бир тийин пули йўқ шу “Трактор” 2004 йили 5-ўринни, 2005 йили 4-ўринни эгаллаган, Кубок финалининг иккинчи таймида “Пахтакор”дан совринни илиб кетишига бир баҳя қолган.

У 2019 йили аввалги раҳбарияти томонидан бор буди талон-торож қилиб бўлинган, бир тийин пули йўқ “Бунёдкор”ни қабул қилиб олиб, ёш болалар билан Суперлигада учинчи бўлди. Чемпионатнинг биринчи даврасида-ку неча бор ҳайрон қолдирди кутилмаган натижалари билан. “Йўқ бўлиб кетади, тарқалиб кетади, фақат ютқазади энди” дейилган коллективни туппа-тузук, футбол ўйнашни биладиган жамоага айлантира олди. Хуллас, Вадим Абрамов шунақа.

Вадим Абрамовнинг битта камчилиги бор (агар буни камчилик дейиш мумкин бўлса) — у бир томондан омадли (“Трактор”, “Бунёдкор” билан қилган ишлари ҳақида ўқинг яна бир бор), бошқа томондан ғирт омадсиз; оғзи энди ошга етганида нуқул ер тишлаб қолади — ўша “Трактор” билан бўлган тарих бунга далил, Австралияга қарши 0:6 ҳисоби билан тугаган ярим финал, БААга қарши Олимпиада йўлланмаси бой берилган драма...

Нима бўлганида ҳам, Вадим Карленичга омад — 2012 йилда тугатишга улгурмаган “диплом иши”ни энди зўр муваффақият билан ҳимоя қилиб олишига тилакдошман!

Муҳрим Аъзамхўжаев

Манба: https://t.me/muhrim
Киритилди: 18:05, 23.09.2019.
Ўқилди: 6114 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик