Бразилиялик посбон ўтган мавсумда шунчаки фантастик ўйин намойиш этиб бир нечта реордларни янгилашга муваффақ бўлди. Ҳозирда сайёрамизнинг энг кучли дарвозабони саналадиган Алиссон жамоадошлари ва унга қарши тўп сурган футболчилар ичида энг кучлиларини эътироф этди.
Энг кучли ўнг оёқда тўп сурувчи футболчи ким?
Менимча бу сўссиз Тотти! У футбол тарихидаги энг кучли футболчилардан бири ва чинакам сардор. ОчиғИ унинг ўнг оёқдаги зарбалари ва тўп узатишларининг деярли барчаси манзилига етиб борар, биз эса, Тоттининг маҳораидан завқ олар эдик. Айниқса, машғулотлар чоғида, Ческо иккала оёқда бир ҳил машқ ўтказгаб бўлсада, унинг ўнг оёқдаги зарбалари шунчаки фантастика!
Энг кучли чап оёқда тўп сурувчи футболчи ким?
Шубҳасиз Марсело! Биз у билан терма жамоада бирга тўп сурамиз. Тўғриси унинг тўп билан муомила қилиши ва узатмаларига эътибор беринг. У чап оёғида тўпни шундай тўхтатиб оладики ҳайратда қоласиз. Унинг чап оёғИ ҳақида тўхтамай сўзлаш мумкин, бироқ мен саволга жавоб бериб бўлдим.
Энг кучли сардорлик ҳислатига эга футболчи ким?
Мен кўрган сардорлар орасида Де Россига етадигани йўқ. У чинакам жангчи. Биз у билан «Рома»да бирга тўп сурган эдик. "Рома" ЕЧЛ ярим финал ўйинларига қадар етиб борганида айнан Де Россининг ҳизматлари катта. У доим «Биз фақат биринчи ўрин учун кураш олиб боришмиз лозим»-деб барчани руҳлантирар эди.
Энг меҳнаткаш футболчи ким?
Мен «Ливепруль»га энди келган кунларимда машғулотларга эрта келишга урунсамда Милнер мендан ўзиб кетар эди. У ҳаммадан аввал келса ҳам, машғулотлар сўнггида ҳаммадан кейин кетади. Бежизга Юрген Клопп айнан Милнерни жамоанинг етакчси деб эътироф этмаган. У чинакам спортчи ва ўсишдан тўхтаб қолмоқчи эмас.
Энг кучли теҳника эаси ким?
Фантастик дриблинга ва футбол интелеки туфайли бир нечта футболчини ортиқча қийинчиликсиз ўтиб кетадиган Неймар билан бир жамоада тўп сурамиз ва мен уни майдонда кўрсатган мўъжизларига гувоҳ бўлганман.
Энг тезкор футболчи ким?
Бу борада Салаҳга етадигани йўқ. Гап шунаки, Салаҳ тўп билан ҳам тўпсиз ҳам бирдек катта тезликка эриша оладиган даражада кучли атлет ҳисобланади. Аггарда майдон бош зоналар бўлса, Салаҳни тўхтатиб қолишнинг илжи йўқ