Кириш Регистрация
22/06 00:00 Нидерландия 0-0 Франция
22/06 05:00 Перу 0-0 Чили
22/06 18:00 Грузия 1-1 Чехия
22/06 20:00 Локомотив 1-2 Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо 1-1 Андижон
22/06 21:00 Туркия 0-3 Португалия
23/06 00:00 Бельгия 2-0 Руминия
23/06 03:00 Эквадор 1-2 Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия
24/06 03:00 АҚШ - Боливия
24/06 06:00 Уругвай - Панама
25/06 00:00 Албания - Испания
25/06 00:00 Хорватия - Италия

Германиялик Лаура: Юртингизда спортга бўлган эътибор мени қувонтирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор айни кунларда пойтахтимиздаги муҳташам “Ҳумо Арена” парадзюдо бўйича IBSA Гран-присига мезбонлик қилмоқда. Ушбу  мусобақада иштирок этиш учун 35 дан ортиқ давлатдан 200 нафарга яқин спортчилар Тошкентга етиб келишган.

Айтиш керакки, мусобақани томоша қилиш учун “Ҳумо арена”га минглаб ишқибозлар ташриф буюришмоқда. Улар орасида ўз мамлакатини қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларни ҳам кўриш мумкин. Шулардан бири германиялик Лаура. У кўҳна қитъадан Гран-прида иштирок этадиган дугонасини қўллаб-қувватлаш учун юртимизга келган. Биз эса у билан қисқача суҳбат уюштирдик.

– Ўзбекистонга ҳуш келибсиз!

-Раҳмат. Мени бу ерда жуда илиқ кутиб олишди. Аэропортнинг ўзидаёқ бу ернинг одамлари жудаям ҳушмоамала ва меҳмондўст эканини билдим.

-Ўзбекистон ҳақида илк таассуротларингиз қандай? Ҳозирча қаерларни томоша қилдингиз ва қаерларда бўлдингиз?

-Ҳозирча фақат Тошкентнинг эътиборга молиқ жойларида бўлдим. Ташкилотчилар бизга таржимонларни бириктириб беришди. Бизга бириктирилган таржимон қиз бутун шаҳарни кўрсатди. Айниқса менга Чорсу бозори жудаям ёқди. Ҳақиқий шарқона бозор. У ердан турли қуруқ мевалар ва зираворлар харид қилдик. Ҳа айтганча, ўзбек мевалари ва таомлари жудаям мазали экан.

-Мусобақалар бўлиб ўтаётган “Ҳумо Арена” ҳақида фикрингиз.

-Ўзгача дизайнга эга жаҳон стандартидаги ажойиб иншоот. Бу ерда мухлислар учун барча шароитлар яратилган. Ўтказиладиган ҳар қандай мусобақани мароқ билан томоша қилиш мумкин. Парадзюдо бўйича Гран-прини бундай жойда ўтказилаётгани спортчиларга ҳам, мухлисларга ҳам бирдек ёқимли. Юртингизда спортга қаратилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик мени қувонтирди.

-Ўзбекистонга яна келиш ниятингиз борми?

-Албатта. Лекин мусобақа якунлангач бир неча кун қолиб, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларни ўз кўзим билан бориб кўрмоқчиман.

 

Манба: www.paralympic.uz
Киритилди: 17:31, 24.09.2019.
Ўқилди: 1264 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.