Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Мана буни трансфер деса бўлади (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Европанинг топ клублари иқтидорли ва кучли футболчилар учун миллионларни аямасада, ушбу трансферларнинг юз фоиз иш беришига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Баъзан эса, арзимаган пул эвазига ҳарид қилинган футболчилар жамоанинг ажралмас бўлагига айланади. Бугуна ана шундай футболчилар ҳақидаги мақоланинг иккинчи қисмини тақдим этамиз.

Александр Зинченко



Россиянинг “Уфа” клубида тўп суриб юрган ёш футболчининг “Манчестер Сити” сафига ўтиши ҳақидаги миш-мишлар барчанинг кулгусига сабаб бўлган эди. Шундай бўлсада, футболчининг агенти шу қадар яхши ишладики, ўз мижозининг Ангилияга кўчиб ўтиши учун барча шароитларни яратиб берди. Аввалига Зинченко учун Гвардиола жамоада жой топа олмади ва ижара асосида Голландияга жўнатди. Биринчи зарбадан сўнг, ўзини йўқотиб қўймаган украиналик футболчи асосий таркиб учун курашдан чўчимади ва яна “Шахарликлар” сафига қайтди. Гвардиола иқтидорли футболчини қанот ҳимоясига жойлаштирди ва Зинченко мурббийнинг ишончини тўлиқ оқлашга муваффақ бўлди. “Манчестер Сити” Менди учун деярли 50 миллион евродан кўпроқ тўлаган бўлсада, футболчидан наф чиқара олмади. Зинчеко эса, бунинг тамомила акси. Гвардиола Украина терма жамоаси аъзосини қўлга киритиш учун атиги 2 миллион евро тўлади ва ажойиб футболчини қўлга киритди. Ҳозирда Зинченконинг трансфермаркетдаги нархи 15 миллион еврога тенг бўлсада, уни қўлга киритишни истаган клуб 40 миллиондан кўпроқ пул сарфлашига тўғри келади.

Николо Заниола


Римнинг “Рома” жамоасидаги ўйинлари билан янги Тотти деб эътироф этилаётган ҳужумчи “бўрилар” учун атиги 4 миллион еворга тушган эди. Энг қизиғИ шундаки, Рожа Наинголлани қўлга киритишни истаган клуб айнан Заниолани ҳам бонус сифатида қўшиб берганида нималарни ҳаёл қилган экан?! Наинголлан Конте томонидан “яроқсиз” деб топилган бўлса, Заниола бутун Италияни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Ҳозирда италиялик футболчининг трансфер қиймати 40 миллион евро бўлсада, ёзда “Рома” ўз футболчисини 50 миллион еврога ҳам сотмади. Бундан кўриниб турибдики, римликлар футболчининг келажакда жамоа етакчиси бўлишига ишонишмоқда. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Эндрю Робертсон



Шотландиялик футболчи Чемпионшипдаги ўйинлари билан барчанинг эътиборини ўзига тортган бўлсада, жанжалкаш болакайни ҳеч ким ўз жамоасида кўришни истамаган эди. Клопп эса, футболчининг кўнглига йўл топди ва уни жаҳоннинг энг кучли қанот ярим ҳимоячиларидан бирига айлантиди. Ҳозирда Робертсон ўз қанотида ҳеч кимга тинчлик бермаслиги, ҳужумларга қўшилиш борасида ҳам АПЛда етакчилик қилишига ўрганиб қолдик. Ўз вақтида Клопп томонидан қанот ҳимоячиси учун тўланган 9 миллион евро катта пулдек кўринган бўлсада, Робертсон барчанинг меҳри ва ишончини қозонишга муваффақ бўлди. Трансфермаркет берган хабарга кўра, унинг ҳозирда трансфер суммаси 60 миллион евродан ошиб кетибди. Мана буни трансфер деса, бўлади!

Жейдон Санчо


Гвардиола Санчони жамоада қолишини илтимос қилган бўлсада, Жейдон заҳирада ўтиришдан воз кечди ва Бундеслигага йўл олди. “Боруссия Дортмунд” сафидаги ажойиб ўйинларидан сўнг, кўплаб “Ман Сити” мухлисалри бошларини чангаллаб қолишган бўлса, ажаб эмас. Ҳозирда Жейдонни қўлга киритишни истаган клублар 100 миллион евро тўлашлари лозим, бироқ футболчи “Боруссия Дортмунд” сафига атиги 8 миллион эвазига келиб қўшилгани ажабланарли.
Бундан ташқари, футболчи учун асосий даъвогар бўлиб турган “Манчестер Юнайтед” немис клуби билан футболчи борасида илк музокараларни ҳам ўтказишга урунди. Агарда Санчо “қизил иблислар” сафига ўтса, “шахарликлар” учун чинакам бошоғриқ бўлиши аниқ.

Рафаэль Варан



Вараннинг “қироллик клуби”га ўтиши тўлиқ Зиданнинг ҳизматлари эвазига бўлган десак, адашмаган бўламиз. Ўша даврларда Зидан жамоанинг спорт директори лавозимида фаолият олиб борар, айнан у 18 ёшлик футболчининг трансфери учун қайғурган эди. Энг қизиғи шундаки, “Ланс” жамоасидаги болакай учун аввалига Флорентина Перес 10 миллион евро тўлашдан бош торган экан. Зидан эса, ўз раҳбарини кўндирган ва футболчининг трансферини охирига етказиб қўйгани таҳсинга сазовар. Варан ёш бўлишига қарамай, битта футболчи қўлга киритиши мумкин бўлган барча нуфузли мусобақаларда ғолиб чиқибгина қолмай, “Реал Мадрид”нинг асосий футболчиларидан бири бўлишга ҳам муваффақ бўлди. Ҳозирда унинг трансфермаркетдаги нархи 70 миллонга тенг

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:02, 25.09.2019.
Ўқилди: 9739 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.