Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорлик қилади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Яман билан баҳс олиб боради. Мазкур ўйин олдидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Iticket.uz компанияси директори Мирхосил Мажидий билан учрашув ўтказди ва олдиндаги ўйин чипталари савдосини амалга ошириш масаласини батафсил муҳокама этиб олди.  

Сир эмаски, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уй ўйинларига ҳамиша кўп сонли мухлислар ташриф буюради. Аммо олдинги йилларда кўп ҳолатларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоа иштирокидаги ўйинлар учун чиқарилган чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилиши муаммосига дуч келди. Натижада аксарият ишқибозлар чипталар олди-сотдиси жараёнидан норози бўлишди.

Мана шу каби хунук ҳолатларнинг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида ЎФА Iticket.uz билан миллий терма жамоа ўйинлари чипталари савдосини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилади.

УЕФА ҳамда ФИФА тасарруфидаги мусобақаларда ҳам расмий чипта оператори сифатида фаолият олиб борган ва бу борада улкан тажрибага эга мазкур компания Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталарининг тўлиқ савдоси билан шуғулланади.

Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга бўлишади.

Мухлислар ўйин чипталарини Iticket.uz нинг шаҳобчаларидан, “Пахтакор” стадиони кассаларидан ҳамда онлайн тарзда Iticket.uz сайтидан ҳам ҳарид қилишлари мумкин бўлади. Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари 3 октябрь санасидан бошлаб сотувга чиқарилади.

Таъкидлаб ўтамиз, ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқич 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Яман учрашуви 10 октябрь куни пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.   

Батафсил маълумотни Iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин. 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 20:20, 27.09.2019.
Ўқилди: 2556 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик