Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Месси "Олтин тўп"ни оладими?

Баҳо:
+ | -

Яқиндагина “The Best” совринини қўлга киритган Лео Месси айнан шу соврин сабабли “Олтин тўп”дан қуруқ қолиши мумкин. Мутахассисларнинг хабар беришича, аргентиналик бу мавсумда“олтин тўп”сиз қолади.

23-сентябрь санасида Милан шахрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида энг яхши футболчи деб топилган Месси 46 балл тўплашга муваффақ бўлди. Ундан кейинги ўринларни Виржил ван Дейк (38)  ва Криштияну Роналду (36) эгаллади.

Ушбу сўровнома натижаларидан сўнг, футбол оммаси шок холатига тушиб қолди. Кўплаб мутахассисларнинг фикрича, бу совринга Виржил ҳаммадан кўра кўпроқ хақли эди. Хатто унинг ўйинларини шахсан Роналдунинг ўзи алоҳида қайд этиб ўтди.

Энг қизиғи шундаки, Роналду ўз сўзларини амалда ҳам кўрсатди ва Виржилга овоз берди. Бундан аввал португалиялик 2 бор ушбу соврин учун баҳсда иштирок этган бўлсада, бирор маротаба Мессига овоз бермаган эди.

 

Орадан бир неча кун ўтиб ушбу сўровнома ҳақида жанжал пайдо бўлишни бошлади. Aйниқса кеча ушбу муаммо жиддий тус олди. Эндиликда буни чинакам жанжал деса, бўлади. Aчинарлиси шундаки, бундай холатлар ва ФИФA тарихида биринчи маротаба амалга ошмаяпти. Сўровномада иштирок этган инсонларнинг аксарияти буни ошкор этмаган бўлсада, Никарагуа терма жамоаси сардори Хуан Баррера биринчилардан бўлиб ҳаммасини фош этди.

“Мен Мессига овоз бермаган эдим. Кейин сардорлар томонидан кимга овоз берилгани ҳақидаги рўяхатни кўриб хаён бўлиб қолдим. Унда менин номим ва Мессига овоз берганим ҳақидаги маълумот бор эди. ФИФA менинг электрон почтамга сўровномани юборганини айтмоқда, аслида мен ҳеч кимдан ҳеч қандай хат олганим йўқ. Истасам ҳам овоз бера олмас эдим. Aгарда овоз бериш ҳуқуқимдан фойдалана олмасам, нега Мессига овоз беришим керак?”

Бутун футбол ҳамжамияти Хуан Баррерани ёлғончиликда айблаган бўлсада, муаммо бу билан якунига етгани йўқ. Қайтанга янада катталашмоқда!

Барреранинг сўзлари шубҳали кўринган бўлсада, Судан терма жамоаси бош мураббийи Здравко Логарушич ФИФAнинг сохта сўровнома ўтказишини исботлаб беришга муваффақ бўлди. ФИФAнинг маълум қилишича, 53 ёшлик мураббий ўз овозини Лео Месси, Виржил ван Дейк ва Садио Манега берган. Хорватиялик мураббий ўзи овоз берган футболчиларнинг номи тушурилган қоғозни эсдалик учун расмга олган экан.

Мураббийнинг олган суратида юқорида номи зикр қилинган футболчилардан бирортаси йўқ бўлиб, биринчи ўрин Муҳаммад Салоҳга насиб этиши керак эди.

Ушбу ҳодисадан сўнг, ФИФA барчасига изоҳ бериши талаб этилади. Бутун футбол олами уларни шахсий совринлар учун сўровномаларни қалбакилаштиришда айбламоқда. Бундай ходиса 2015-йилда ҳам барчанинг еътиборини тортган ва ўша йили Месси қўлга киритган “олтин тўп” ҳақида узоқ баҳс-мунозаралар бўлгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса , ажаб емас.

“Олтин тўп”нинг тақдири

Ушбу соврин учун сўровномалар якуни кўпчиликка кутилмаган натижани тақдим этиши мумкин. Бошқа томондан олиб қаралса, ҳақли якун десак, адашмаган бўламиз. “Олтин тўп” учун асосий даъвогар бўлиб турган 28 ёшлик Виржил ван Дейк ЕЧЛда ғалаба қозонибгина қолмай, AПЛнинг энг яхши футболчиси деб ъътироф этилди.

Шу ўринда қизиқарли маълумот. “Тhe Best” соврини учун бўлиб ўтган сўровномада журналистларнинг деярли ярми Виржил ван Дейк учун овоз берган. Месси ҳисоб китобларга қараганда, мураббий ва жамоа сардорлари томонидан берилган овозлар эвазигагина ғолибликни қўлга киритишга муваффақ бўлди. “Олтин тўп” соврини “Тhe Best”дан фарқли ўлароқ “France Football” нашри томонидан журналистлар ўртасида ўтказиладиган сўровнома натижалари ҳал этишини инобатга олсак, катта эҳтимол билан голландиялик ҳимоячи ўз ҳаётидаги энг муҳим совринга эга чиқиши мумкин.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:00, 28.09.2019.
Ўқилди: 12702 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.