Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Шавкат Мирзиёев жаҳон чемпионатида совриндор бўлган боксчиларимиз ва уларнинг мураббийларини мукофотлади

Баҳо:
+1 | -

Мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар ва яратилаётган шароитлар туфайли спортчиларимиз томонидан улкан ютуқлар қўлга киритилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида дунёнинг 80 га яқин мамлакатлари ўртасида бокс бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида миллий терма жамоамиз вакиллари юксак азму шижоат ва маҳорат намунасини кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллаганлиги ҳамда Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги шон-шуҳратини тараннум этишга катта ҳисса қўшганлиги, юртимизда спортни кенг оммалаштириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар онгида миллий ғурур, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш борасидаги муносиб хизматлари учун қуйидагилар фахрий унвон ва медаллар билан мукофотлансин:

«Ўзбекистон ифтихори» 

Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли    –    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Мирзахалилов Миразизбек Мирзакарим ўғли    –    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» 

Курбанов Марат Галиевич    –    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

Қиличев Тўлкин Махмурович    –    Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг бокс бўйича мураббийи

Эркаев Баходир Тургунович    –    Фарғона вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» 

Зоиров Шахобидин Шокирович    –    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Келажак бунёдкори» медали билан

Батуров Бобо-Усмон Шамсутдин ўғли    –    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Рўзметов Дилшодбек Юсупбай ўғли    –    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Шуҳрат» медали билан

Ахмедов Бурхон Бахрамович    –    Пахтакор туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи, Жиззах вилояти

Қиличев Фарруҳ Комилович    –    Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг бокс бўйича бош мураббийи, Тошкент вилояти                                                  

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

Манба: olympic.uz
Киритилди: 21:50, 28.09.2019.
Ўқилди: 17397 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.