Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

АГМК — "Насаф" тўқнашуви олдидан (превью)

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг навбатдаги учрашувини Қаршининг "Насаф" жамоасига қарши ўтказамиз.

Ўзбекистон чемпионати доирасида 2008 йилдан буён давом этаётган қарама-қаршиликда 26-тўқнашув.

Ҳозирга қадар ўтказилган 25 учрашувда жамоамиз 3 ғалаба, 9 дуранг ва 13 мағлубият қайд этган. Бу борада устунлик рақиб - "Насаф" тарафида. Тўплар нисбати ҳам қаршиликлар фойдасида: 21-40.

Айни пайтда жамоалар чемпионатда турли ўринларни эгаллаб туришибди. АГМК якунланган 20-турдан кейин 19 очко билан 11-ўринни банд этиб турган бўлса, "Насаф" 28 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда.

Мазкур турда Олмалиқда ўзаро тўқнаш келадиган мазкур жамоалар ўтган турни муваффақиятсиз ўтказишди. АГМК Термизда "Сурхон"га (1:0) мағлуб бўлган бўлса, "Насаф" Қаршида "Бухоро"га (2:1) ютқазиб қўйди.

Бу жамоалар ўтган ҳафта Ўзбекистон кубоги ярим финалида ўйин ўтказишди. Жамоамиз уйда "Бунёдкор"ни қабул қилган бўлса, "Насаф" Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди.

АГМК "Бунёдкор" билан ўйинда ишончли ғалабани тантана қилиб, қаторасига иккинчи йили финалга чиққан бўлса, "Насаф" жанговор ўтган баҳсда "Пахтакор"га (2:1) имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, АГМК ва "Насаф" ўртасидаги Қаршида ўтган биринчи давра ўйинида қаршиликлар (4:0) ғалаба қозонишганди.

Олмалиқда кечадиган бўлажак учрашувни бошқариб бориш масъулияти ёш ҳакам Аскер Нажафалиевга топширилди. Ушбу ҳакам жорий мавсум ҳисобидан иккинчи бор Олмалиққа жамоамиз иштирокидаги ўйинни бошқариб бориш учун ташриф буюрмоқда. Бунга қадар биринчи давра доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ишлаганди Нажафалиев. Ўшанда жамоамиз кичик ҳисобда мағлубиятга учраган. Шунингдек, Нажафалиев "Насаф" иштирокидаги Қаршида "Локо"га қарши кечган беллашувда ҳам ишлаган ва унда қаршиликлар ҳам мағлубиятга учрашган.

АГМК — "Насаф" ўртасидаги Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган қизиқарли ўйин 30 сентябрь куни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 18:15да бошланади.

Суперлига, 21-тур.
30 сентябрь, душанба.
АГМК – НАСАФ (18:15)
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев (Тошкент), Расулжон Фозилов (Наманган), Максим Нехочин (Тошкент), Абдурашид Худойберганов (Тошкент)
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов (Фарғона)
Комиссар: Ойбек Юнусов

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 11:03, 29.09.2019.
Ўқилди: 2291 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.