Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

«Пахтакор» - «Сўғдиёна». Превью

Баҳо:
+ | -

Суперлига 21-турида жамоамиз Тошкентда "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Аллақачон чемпионликка эришиб бўлган "Шерлар" мухлисларни чиройли футбол билан хурсанд этишга уринишади. Жиззахликларда эса Чемпионлар Лигасига чиқиш имконияти мавжуд. Шу сабабли баҳснинг қизиқарли ва кескин кечишига шубҳа йўқ. Жамоалар сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас.

Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 47 учрашув бўлиб ўтган. 39 беллашувда жамоамиз ғалабага эришган бўлса, 4тадан ўйинда дуранг ва рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 120 гол урган "Шерлар" ўз дарвозасидан 38 тўп ўтказиб юборишган. "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Тошкентдаги 23 баҳснинг 21тасида жамоамиз муваффақиятини нишонлаган. Фақат бир мартадан жиззахликлар ютуғи ва дуранг қайд этилган. 1995 йилдан бери "Сўғдиёна" сафар ўйинларида очко олмаган.

Ўйинга ташриф буюрадиган мухлислар чемпионлик нишонланишига аталган ажойиб кечага гувоҳ бўлишлари мумкин. Ишқибозларнинг нафақат қизиқарли футбол, балки чемпионликнинг чиройли байрам қилинишидан баҳраманд бўлишларини истаймиз.

Беллашув якунига етгач, стадионда лазер шоу ташкил этилади. Бундан ташқари, миллий эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури, қимматбаҳо совғалар қўйилган ижтимоий акция ва энг муҳим тадбир - чемпионлик кубогини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Биз футбол байрамида барча мухлисларни кутиб қоламиз. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" беллашуви 1 октябрь, сешанба куни "Пахтакор" стадионида соат 17:00да бошланади.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 17:52, 29.09.2019.
Ўқилди: 3423 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.