Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ЕЧЛ. «Шахтёр» сўнгги сонияларда «Аталанта»ни таслим этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг ўтган мавсумида 4-ўринни эгаллаб, Европа чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган «Аталанта» клуби, нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок эта олмаяпти.

Ўтган турда Загребнинг "Динамо"сига 0:4 ҳисобида ютқазган бергамоликлар, бугун Миландаги "Сан-Сиро" стадионида "Шахтёр"га ютқазиб қўйди.

Баҳснинг 16-дақиқасида Иличич пенальтидан гол ура олмади: зарбани Пятов қайтарди. 28-дақиқага келиб, мезбонлар барибир ҳисобни очишди. Дуван Сапата гол муаллифига айланди.

Биринчи бўлим тугашига 4 дақиқа қолганида эса Мораес мувозанатни тиклади.

Иккинчи таймда хавфли вазиятлар у қадар кўп бўлмади. "Аталанта" иккита хавфли вазиятни голга айлантира олмади. Ўйинга қўшиб берилган 5 дақиқада эса "Шахтёр" қарши ҳужум ташкил қилиб, ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлди.

Донецклар дастлабки 3 очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди. "Аталанта" эса гуруҳ аутсайдери бўлиб қолмоқда.

Европа чемпионлар лигаси, "С" гуруҳи, 2-тур
Аталанта Италия – Шахтёр Украина 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 28 Сапата, 1:1 – 41 Мораес, 1:2 – 90 Соломон.
Аталанта – Голлини, Хатебур (Госенс, 57), Масьелло (Муриэль, 68), Толои, Кастань, Гомес, Пашалич, Иличич (Малиновский, 57), де Рон, Паломино, Сапата.
Шахтёр – Пятов, Матвиенко, Исмаили, Кривцов, Болбат (Додо, 90), Алан Патрик (Соломон, 69), Степаненко, Тайсон, Коваленко, Марлос (Коноплянка, 86), Мораес.
Огоҳлантиришлар: Кривцов (15), Степаненко (35), Иличич (44), Мораес (45), де Рон (49), Болбат (64), Толои (80), Малиновский (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:03, 02.10.2019.
Ўқилди: 3519 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8095]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4700]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3514]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3511]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3145]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2551]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1915]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1819]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1763]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик