“Бавария”нинг икки футболчиси Жером Боатенг ва Давид Алаба чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Тоттенхэм”га қарши баҳсда жароҳат олишган.
Алаба биринчи бўлимда қовурғасидан оғриқ сезгани учун алмаштирилишни сўради, Боатенг эса мушакларидан оғриқ сезгани учун 72-дақиқада алмаштирилди.
Икки футболчи ҳам яқин орада тиббий кўрикдан ўтади ва қачон сафга қайтиши маълум бўлади.