Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

«Барселона» Гризманни Неймарга алмашиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн яқин ойлар ичида жамоа сардори Лионель Месси билан яхши муносабат ўрнатмаса, клуб раҳбарияти уни «ПСЖ» форварди Неймарга алмашиши мумкин. Бу ҳақда Le10Sport хабар тарқатди.

Манбага кўра, «Барса» раҳбарияти Месси ва Гризманн ўртасидаги муносабат қай даражада бўлишини диққат билан кузатиб бормоқда. Агар аргентиналик футболчи Антуаннинг трансфери учун клубни айблашда ва Неймарни қўлга кирита олмагани учун раҳбариятни танқид қилишда давом этса, жамоа Неймарни Гризманнга алмашиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Бразилиялик футболчи "Камп Ноу"га қайтишни истамоқда. Аммо «ПСЖ» ҳозирча уни сотишга тайёр эмас.

Гризманн 2019/20 йилги мавсумда Ла лига доирасида 7та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 2та голга узатма берди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:05, 05.10.2019.
Ўқилди: 13408 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.