Кириш Регистрация

Почеттино ва «Тоттенҳэм»га нима бўлмоқда?

Баҳо:
+ | -

Дарҳақиқат, Лондон клуби устозининг янги мавсумда умуман омади келмаяпти. АПЛдаги мағлубиятлар етмаганидек, ўтган мавсумда ЕЧЛ финалида майдонга тушган клуб, бу мавсумда ўз уйида «Бавария»дан 7 та тўп ўтказиб юборди. Энг ачинарлиси шундаки, жамоа футболчилари кучли босим остида ҳаракат қилишмоқда. Хўш янги мавсум олдидан Почеттино нималарни ўзгартиришда хато қилди ёки нималарни ўзгартиргани йўқ? Бугун айнан Почеттино томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган камчиликлар ҳақида сўз боради.

Ўша-ўша тактика



Аргентиналик мураббий бу мавсумда ҳам ўзи ўйлаб топган меҳнаткаш футболчилар тактикасидан фойдаланмоқда. Марказий ярим ҳимоячиларнинг марказда уюшиб туриши ва қанот ҳимоячилари орқали қанотдан ҳужумлар, Кейн ортидаги Эриксон ёки Кейн ортидаги Сон Ҳюм Мин услублари очиғи энди умуман наф бермаяпти. Почеттино барча футболчиларни Кейн атрофида йиғишга урунгани боис, унинг ҳужумларида ранг-баранглик йўқолиб бормоқда. Бу эса, теҳника асрида фаолият олиб бораётган клублар учун жуда ҳам оддий услуб бўлиб, уни бартараф этиш ва унга қарши тактика қўйиш орқали «Тоттенҳэм»ни «бўгиб»ташлаш имконини бермоқда.

Қанот ҳимоячилари етишмаяпти

«Шпорлар» Триппьер кетгач, транасфер ойнаси ёпилгунига қадар бошқа ўнг қанот ҳимоячсини ҳарид қилишни исташмади ва бу улар учун жуда қимматга тушмоқда. Ўнг қанотдаги бўшлиқни тўлдириш учун Почеттино бир эмас, 4 та футболчини синаб кўришга улгурган бўлсада, улардан керагича наф чиқаришнинг иложи топилмади.  Аввалига Хуан Фойт ўнг қанотда ўйнаган бўлса, кейинчалик бундай тажриба Санчес, Орие, сингари футболчиларда синаб кўрилган бўлсада, фойда келтирганича йўқ.

Почеттино шогирдларидан қанчалар унверсалликни талаб этмасин, барча ўз позициясидагина супер ўйин кўрсата олади. Ҳозирда қанот ҳимоясидаги муаммо туфайли клуб ўз ўйин фалсафасидан наф чиқара олмаяпти. Ахир Почеттинонинг жамоасида қанот ҳимоячлари тўпнинг назоратида жуда катта роль ижро этишади. Агарда клуб қишки трансферлар чоғида сифатли қанот ҳимоячиларини харид қилмаса, мавсум сўнггида ўзига ярашмаган нарижани қайд этиши ҳеч гап эмас.

Ғалати Ротация

Аргентиналик мураббийнинг сўнгги пайтларда  асосий таркиб танлаши кўп танқид қилинмоқда. Бир қарашда бу танқидларнинг тагида маъно бордек кўринади. Футболчиларнинг жисмоний холатидан келиб чиқиб майдонга тушуришни ўз фалсафасига айлантирган мураббий ҳақида сўнгги кунларда нега бу қадар танқидий мақолалар кўпайиб бормоқда?  Баъзан унинг қарорларини изоҳлаш жуда мушкул. Масалан, «Олимпиякос»га қарши учрашув олдидан Почетино «Кристал Пелас» дарвозасига 2 та гол киритган Сон Ҳюн Минни Лондонда қолдирди. «Олимпиякос»га қарши учрасувда ўзини кўрсатган Дели Алли эса, яна ўйиндан ташқарида қолмоқда. Ян Вертонген ва Тоби Алдервейрел билан эса, мураббийнинг сўнгги кунларда алоқаси жуда ёмонлашган бўлсада, бунинг сабаби нима эканлиги ҳалигача ошкор этилгани йўқ. Очиғи Почеттинонинг ортиқча эҳтиёткорлиги сабабли клуб ўта муҳим очколарни бой бермоқда.

Жуда кеч Заҳирадан футболчи тушурувчи мураббий



Унинг бу одати анчадан бери бери танқид қилинсада, у ўз услубидан воз кечишни истамайдиган мураббийлар сирасига киради. Қаҳрамонимиз ўрта ҳисобда ҳар учрашувда 70-дақиқалар арафасида ўзининг илк заҳирасидан фойдаланади. Бу эса, майдонга тушган футболчи учун ўйинни тубдан ўзгартириб юбориш учун жуда оз фурсат. 2-бўлиб ва 3-бўлиб майдонга тушган футболчиларда эса, бундай имкониятнинг ўзи йўқ десак, адашмаган бўламиз. Яқиндагина «Лестер»га бой берилган учрашувда жамоа юраги Кристиан Эриксон ўйин тугашига 10 дақиқа қолганидагина майдонга тушди ва унга бироз вақт етишмай қолди. Эриксон ўйинни ўзгартирди бироқ натижани эмас. Ўша учрашувда заҳирадан майдонга тушган Ваняма эса, ўтказиб юборилган 2 та голда бош ролни ижро этиб берганига нима дейсиз? Ваҳоланки ўз формасини бой берган Ваняманинг ўрнига Эрик Дайер майдонга тушиши мумкин эди, бироқ Почеттино айнан Ванямани танлади.

Почетино шогиртларида иштиёқ йўқ

Ўтган мавсумдаги ажойиб ўйинларидан сўнг, клубни тарк этишни истган бирорта футболчининг кетишига йўл қўйилмаганидан хабарингиз бор. Раҳбарият ўз футболчилари учун катта пул таклиф қилган клубларга шунчаки иложсиз вариянтларни тақдим этди ва оқибатда бирорта футболчи бошқа клубга ўта олмади. Кейн, Алдервейрел, Эриксон, Дайер, Роуз, Вертонген сингари футболчилар кетишни истаган бўлсада, уларни олиб қолишди. Ҳозирда клубнинг еткачи футболчилари саналадиган йигитларнинг аксарияти мотивациясиз майдонга тушмоқда. Почеттино қўл остида тинимсиз машғулотлар эвазига бирорта совринга эга чиқмаслик эса, уларни руҳан анча қийин аҳволга солиб қўйди. Қисқача қилиб айтгада, уларда ғалабага бўлган иштиёқ тамомила йўқолиб қолди. Бу эса, футболда доиммо мағлубиятга сабаб бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Нима учун клуб кетишни истаган футболчиларни қўйиб юбормади? Нега қайта таркиб тузиб чиқилмади? Буниси бизга қоронғу, лекин айнан иштиёқсиз футболчиларнинг сусткашлиги клуб натижаларида ўз аксини кўрсатмоқда. Наҳотки Почеттинно буни кўрмаяпти? Балки уларни алмаштириш учун Заҳира ўриндиғИ торлик қилар, яна ким билади дейсиз?

Хулоса

Нима бўлган тақдирда ҳам Почеттино футболда иложсиз нарсаларни бир неча бор амалга оширган чинакам сеҳргар мураббилардан бири бўлиб қолаверади. Юқорида зикр қилинган барча муаммоларнинг ечими топилса, клуб яна ўз ритмига тушиб олишга қодир.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 03:13, 06.10.2019.
Ўқилди: 5879 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.