Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Севилья” устидан қозонилган (4:0) ғалабадан сўнг ўз фикралир билан ўртоқлашди.
“Биз жуда қийин ўйин ўтказдик. Рақибда ҳам кўплаб вазиятлар бўлди, аммо ҳисоб таблода кўриниб турибди.
Мен учун Дембеленинг майдондан четлатилиши — ҳақиқий топишмоқ. Унинг испанчасини тушуниш жуда қийин. Ҳозирча билмайман. Аммо унинг ҳакам шаънига узундан узун гап айта олиши амри маҳол”, -дейди мураббий.