Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Ҳабиб Нурмагомедов: "Бизнинг Ўзбекистонда дўстларимиз кўп" (интервью)

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Санкт-Петербургда ОАВ билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналислтларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди.

— Навбатдаги жангингиз қачон?

— Менимча, кейинги йилнинг март ёки апрель ойларида октагонга чиқсам керак. Ҳозирда навбатдаги жангим бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Қолганини вақт кўрсатади.

— Нима учун айнан март ёки апрель ойларида жанг ўтказишни режалаштиряпсиз?

— Биринчи навбатда, кейинги йили айнан апрель ойларининг сўнгида муборак рамазон ойи бошланади. Ушбу ойга қадар жанг ўтказиб олсам, ортиқча босимсиз бир неча ой дам олишим мумкин.

— Ҳабиб сизнинг мухлисларингиз жуда кўп. Уларга худди сиз каби енгилмас бўлиш учун қандай маслаҳат берган бўлар эдингиз?

— Бу саволга ҳар доим меҳнат, кун тартибига риоя қилиш сингари жавобни қайтаришим мумкин, бироқ бугун энг муҳим кичик бир жиҳатга тўхталиб ўтмоқчиман. Биласизми, инсон ниманидир олдига мақсад қилиб қўйса, уларга ишонмайдиган одамлар кўпайиб кетади. Ана шундай инсонлар атрофида ўзини йўқотиб қўймаган ва мақсад сари интилган инсонгина муваффақиятга эришади. Агарда у инсонлар унинг қарорига таъсир ўтказса, агарда у уларнинг сўзларига ишонса, унда ҳеч нарса ўхшамайди. Мен илк бор UFCга қадам қўйганимда деярли 10 йилдан бери бирорта россиялик жангчи амалга ошира олмаган ишни уддалаган эдим. Бирорта мененджер, бирорта мураббий менинг чемпион бўлишимга ишонмаган эди. Мен ўз кучимга ишондим ва ҳаммага қарши чиқдим. Тўғри, жароҳатлар мени бироз оёғимдан тортиб қолган бўлиши мумкин лекин, мен яратганга ва ўз кучимга ишонишда давом этдим.

— Нима деб ўйлайсиз, инсонларни дини ва ирқидан ташқари нимадир боғлаб туриши мумкинми?

— Менимча юрак боғлаб туради. Қачонки, инсонлар бир хил фикрлашар экан, дунёга бир хил кўз билан қарар экан, ана шундагина улар боғланишлари мумкин. Қачонки, улар ўзгача ўйлашса, қачонки ўзгача йўл тутишса, демак вақти келиб улар барибир ажралиб кетади. Дунёга икки хил кўз билан қаровчи инсонларни боғлаб турадиган ҳеч қандай кучнинг ўзи йўқ. Ҳаётдаги бурилишлар чоғида бундай инсонлар ажралиб кетишларига ишончим комил.

— Тони Фергюсонга қарши жанг олдидан ўзингни қандай ҳис қиляпсан?

— Тони вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли жангчилардан бири саналади. Бундан ташқари, ҳозирда у 12 та жангдан бери ғалаба қозониб келмоқда. Бу жанг учун катта меҳнат қилишим лозим. Ўйлашимча, бу мен октагонга чиққан энг кучли рақибларимдан бири бўлади. Рақибим жиддий ва машғулотлар ҳам шунга яраша кучайтирилади. Аввалгидан кўпроқ меҳнат қилишим талаб этилади. Энг муҳими ушбу жанг амалга ошиши. Бундан аввал нақ 4 бор у билан жангимиз қолдирилган эди. Бу жангни мен ҳам, у ҳам кутяпти.

— Ушбу жангда унинг кучли томони нимада? Балки унинг партерда имкониятлари яхшироқдир?

— Ўйлашимча партерда мендан устун бўла олмайди. Аксинча, у Порьедан кўра  осонроқ рақибга айланади. Мен бутун умр курашиб келганман. Озғин ва жуссаси кичик жангчиларга партерда менга қарши жуда қийин бўлади.

— Сизни Ўзбекистон билан нима боғламоқда. Ўзбекистонда жанг қилишингиз мумкин экан. Шу ҳақида маълумот бера оласизми?

— Биз у ерда мусобақа ташкил этамиз. Бу Ўзбекистондаги илк мусобақа бўлади. Жанглар «Ҳумо Арена»да бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Ҳозирда Ўзбекистон давлати бу спорт турини қўллаб-қувватламоқда. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган жанг кечасида 7 та ўзбекистонлик жангчи бизнинг спорт клубимиздаги йигитларга қарши октагонга чиқади. Кечанинг энг муҳим жанггида Умар Нурмагомедов иштирок этади. Ўша куни Ўзбекистоннинг юлдуз жангчилари октагонга чиқиши кутилмоқда. Кейинчалик ҳам биз у ерда шундай жанг кечаларини ўтказишни режалаштиряпмиз. Биз Ўзбекистонда ММАни ривожлантиришни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Келажакда у ерда ўз академиямни очишни режалаштиряпман. Бизнинг Ўзбекистонда дўстларимиз ва мухлисларимиз жуда кўп. Дунёнинг қай чеккасида бўлмай, ўзбеклар олдимга келиб мени қўллаб-қувватлашларини айтиб кўнглимни кўтаришади. Бунинг учун адашмасам 35 миллион аҳолиси бор Ўзбекистонга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Манба: MMA TODAY
Киритилди: 02:07, 08.10.2019.
Ўқилди: 5425 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.