«Барселона» клуби раҳбарияти дарвозабон Марк-Андре тер Штеген билан шартномани узайтиришни истамоқда. Каталонияликлар бу борада германиялик футболчининг агентлари билан музокара олиб боришмоқда.
Жамоа посбоннинг ўйинида қониқиш ҳосил қилмоқда. Бир неча ҳафта ичида янги шартнома имзоланиши кутилмоқда. Ҳозирча шартнома бандлари қандай бўлиши ҳақида маълумот йўқ. Тер Штегеннинг «Барса» билан ҳозирги шартномаси 2022 йилда якунига етади.